“ВАТАН ҲИМОЯСИ-МУҚАДДАС БУРЧ”

987

[su_custom_gallery source=”media: 455,456,457,459,460,461″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш –

Ўзбекистон Республикаси ҳар-бир фуқаросининг бурчидир.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 52-модда

 

Бутун инсоният ҳаёти фақат тинчлик ва омонлик билангина маъно ва мазмун топади. Зеро тинчлик – бу омонлик ва хотиржамликнинг асосидир. Ватанимиз сарҳадларида кечаю-кундуз зийраклик билан турган мард ва жасур посбонларимиз юртимиз мустақиллигини, элу-юрт осойишталигини кўз қора чиғидек асраб авайлаб келаётгани қалбларимизда ифтиҳор туйғуларини жўш урдиради. Юртимизда ҳар йили 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни миллий байрамимиз сифатида юксак даражада нишонланади. Бу сафар қўшалоқ байрам, яъни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганига 25 йил тўлди. Бу қўшалоқ байрам барча ватанимиз ҳимоясида бўлган юртдошларимизга муборак бўлсин.

Шу муносабат билан Андижон “Саййид муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олаётган талабар ёшларни миллий ғурур ва ифтихор, Ватанга муҳаббат, садоқат, инсонпарварлик руҳида тарбиялаб бориш, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов томонидан 2017 йилднинг 3 январь куни тасдиқланган “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти ва ўрта махсус ислом билим юртларида 2017 йилнинг январь, февраль, март ойлари давомида ўтказиладиган тадбирлар режаси” 4-банди ижросини таъминлаш ҳамда “14 январь – Ватан ҳимоячилари куни” ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 25 йиллик шодиёнасини муносиб нишонлаш мақсадида 2017 йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакиллигининг муҳташам мажлислар залида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда билим юртининг мударрис ва талабалари ҳамда Олтинкўл туман Мудофаа бўлими ходими майор Акмалжон Зокиров ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Андижон шаҳрида жойлашган “Жиддаи Муборак” жомеъ масжиди имом-хатиби Муҳаммадисақ Мўминов, “Шахидтепа” жомеъ масжиди имом хатиби Исомиддин Шамсиддиновлар иштирок этдилар.

Тадбирни очиб бериш учун сўз олган билим юрти мудири Н.Қодиров йиғилган барча мударрислар ва тадбир меҳмонларини ҳамда келажакдаги Ватанимиз ҳимоячилари бўлган барча ёшларни “14 январ – Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил топганлигининг 24 йиллик шодиёнаси билан муборакбод этди ва келгусидаги ўқиш ва ишларида муваффақиятлар, оилаларига тинчлик ва фаровонлик тилар экан Динимиз таълимотида она Ватан ҳимояси, миллат фаровонлигида юрган ҳар бир инсонга олий мақомлар ва улуғ савоблар ваъда қилингани ҳақида гапириб Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо (с.а.в.) шундай деб марҳамат қилганликлари яъни: Кимики, Аллоҳ таоло йўлида бир кун ёки бир кеча чегара пойласа, унга бир ой кундузи рўза тутиб, кечаси ибодат қилганлик савоби ёзилади. Кимики сархадни қўриқлаб турганда халок бўлса унга ҳам худди шундай ажру-савоб мукофоти бўлади ва шахидлик мақоми берилиб, барча офатлардан омонда бўлади деди. Ватан ҳимояси фақат ҳарбий киши учун эмас, балки шу заминда яшаётган барча фуқаролар – ўқитувчи ёки шифокор бўладими, тадбиркор ёхуд боғча тарбиячиси бўладими, ким қаерда бўлмасин ўз Ватанини ҳимоя қилиши кераклиги, ҳимоя қилиш деганда фақат қурол билан эмас, керак бўлса сўз билан, ғанимларга раддия бериш билан ватанга тош отувчилар ва иғвогарларга қарши курашиш йўли билан инсон ўз юртини, миллатини, халқини ҳимоя қилиши зарурлигини, Аммо Ватан ҳимоячиси бўлиш янада шарафли бурч экани, киндик қони тўкилган Ватанни, шу мустақил юртни кўз қорачиғидай асраб авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, ор-номусини, имон-эътиқодини ҳимоя қилиш каби эканлиги ҳақида гапирди ҳамда барчани яна бир бор ушбу муҳим сана билан муборакбод этди ҳамда тадбир меҳмони майор Акмалжон Зировга берди.

А.Зоиров ҳам ўз нутқи аввалида барча йиғилганларни ушбу муборак сана билан табриклаб ўзларининг самимий тилакларини билдириб ўтди ҳамда ушбу тадбирга таклиф қилганликлари учун билим юрти маъмуриятига ўз миннатдорчилигини билдирди ва А.Зоиров мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилишга қодир бўлган, тезкор, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминланган, юксак тайёргарликка эга миллий армиямиз яъни миллий Мудофаасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар, ушбу соҳалани ташкил этиш ҳамда бошқаришнинг мутлақо янги тизими вужудга келгани, харбий хизмат ёшларда мустахкам ирода ва характерни шакллантирадиган, жисмоний чиниқиш ва бебахо инсоний фазилатларни камол топтирадиган ўзига хос мактаб эканлигини айтиб ўтди. Шунингдек, Ўзбекистондаги фаолият кўрсатаётган харбий округлар, харбий хизмат турлари, харбий горнизонларда яратилган шароитлар, харбий сохада етишиб бораётган турли ёшдаги кадрлар ва уларнинг фаолиятлари хақида маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида сўз олган билим юрти мудирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М.Тўрақулов, “Тарих” фани ўқитувчиси Н.Тўрабоевлар ҳам  йиғилганларни Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этдилар. Шу билан бирга талабалар ҳам ўзларининг Ватанни мадх этувчи шеъри билан фаол иштирок этдилар.

Тадбир давомида “14-январ Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурроли кучлари ташкил топганлигининг 25 йиллиги муносабати билан гуруҳлар тамонидан тайёрланган деворий газеталар йиғилганларга намойиш қилинди ва энг намуналилари танланиб ғолиб гуруҳлар мақтов ёрлиқлари топширилди.

Тадбир сўнгида билим юрти мудири Н.Қодиров сўз олиб тадбир меҳмони майор Акмалжон Зоировни яна бир бор Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан муборакбод этиб, билим юрти маъмурияти томонидан ажратилган байрам совғаларини топширди.

 

“Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти

мудири Нурилло Қодиров