Тўғри йўлдан адашмайлик.

618

Истиқлол шарофати билан серқуёш юртимизда диний ва миллий қадриятларимиз қайтадан тикланди. Виждон эркинлиги қонун билан кафолатланди. 2000 дан зиёд масжид 10 га яқин мадраса, олий маъхад ва ислом уневерситетларнинг фаолияти йўлга қуйилди.Уларда бемалол ибодат ва таълим олишлигида ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқи қонун билан кафолатланди.Диёримиз мусулмонларининг асрий орзуларидан бўлган муборак Ҳаж ва Умра сафарларига кенг имкониятлар яратилди. Диний адабиётларимизнинг нашри йўлга қуйилди ва йилдан йилга адади ошиб борди. Бир қанча диний соҳадаги ижобий ишлар қисқа муддатда амалга ошди. Бошқа соҳаларда тараққиёт ақл бовар қилмас ҳолатда юксалтирилди. Буларнинг барчаси юртимиз фуқароларининг тинч ва обод яшашлиги учун маданияти ва маънавияти юксалиши учун олиб борилган саъйи ҳаракатлардир.
ҲИЖРАТ (арабча – бошқа жойга кўчиш) – милодий 622 йилнинг бир неча ойи давомида Муҳаммад (с. а. в.) ҳамда саҳобаларнинг Маккадан Мадинага кўчиб ўтишлари.
Имом Муҳаммад ибн Исмоил Санъоний «Субулус Салом» номли машҳур китобида Ибн Аббос р.а. анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ с.а.в.: «Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ», дедилар».
Олимлар фикрича, бу ҳадис умумий ва ўзидан олдин келган ҳижратга далолат қилувчиларини насх (бекор) қилувчидир. Шу билан бирга, Расулуллоҳ мусулмон бўлган халқларни ўзлари томон ҳижрат қилишга амр қилмаганлар ва ўз юртларида туришларини инкор қилмаганлар.
ЖИҲОД – бу энг аввал нафсни жиловлаш демакдир. Лекин бугунги кунда ғаразли мақсадларни кўзлаб олиб борилаётган қўпорувчилик ҳаракатларни “жиҳод” деб аталаётгани мутлақо асоссиздир.
ЖИҲОД (араб. – уриниш, жидду жаҳд, тиришиш) – мусулмон кишининг ўз дини, она Ватани, мулкини ҳимоя қилишга уриниши, саъй-ҳаракат кўрсатиши, куч-ғайрат сарфлаши.
Жиҳод икки турли бўлади: катта ва кичик жиҳод.
Катта жиҳод деганда нафсга қарши кураш, яъни инсоннинг ўзини ўзи тарбиялаш, ўзидаги ёмон ва номаъқул хусусиятларни йўқотиб, яхши хулқ-атвор ва эзгу хислатларга эга бўлиш, шу тариқа комил мусулмонга айланиш йўлида ҳаракат қилиши.
Кичик жиҳод деганда эса душманга қарши кураш, яъни мусулмонлар ва уларнинг юртларига хавф солувчи ёки тажовуз қилувчи кучларга қарши туриш тушунилган. Буюк аллома Рамазон Бутий жиҳод асосан ёвга қарши мудофаа мақсадида амалга оширилганини айтган.
Яқинда юртдошларимиз ҳаж сафари вақтида кўчалардаги “Биз ҳимоя қилмаган Ватанда бизнинг яшашга ҳаққимиз йўқ”, – деган шиорни кўрдилар. Бундан ўзимиз учун хулоса қилайлик.
Шахидлик тушунчасини Шахиди аъло, Шахиди мутлоқб бўлади шахиди аъло втан химоясида жангохга кириб анашу жойда вафот этган инсонга нисбатан ишлатилади. Шахиди мутлоқ эса табий офат сабабидан ёки чўкиш оқибатида оламдан ўтган инсонга айтилади. Улар эса ўз жонига қасд қилиш билан муқаддас тушунча шахидликни алмаштириб қўйишмоқда. Тинч турган инсонларни ораларига кириб портлатаётган кимсалар шахид эмас ўз жонига қасд қилгувчилардир. Мазкур гуноҳни содир этганларга нисбатан аянчлива аламли азоблар борлиги қуйидаги ояти каримада келтирилган: “Кимда-ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир. Яна унга Аллоҳ ғазаб қилгай, лаънатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб қўйгай”.
Турли жозибадор ном ва шиорлар билан одамларни йўлдан адаштираётган, тинч-тотув ҳаётига раҳна солаётган экстремистик оқимларнинг мақсад ва ниятлари барчамизга маълум. Шундай экан, ҳушёрликни бир онга ҳам йўқотмаслик, барча яқинларимизни хатарли йўлдан қайтариш инсоний бурчимиз эканлигини унутмайлик.

Пахтаобод туман
Муаззинбой масжид имом хатиби М Ахмедов