Тасаввуф уламоларининг ахлоқий қарашлари

550

Абу Язид Бастомий р.а. га “Қаердан (яъни қайси иш ва касб орқали) еб, ичасиз?” деб сўраганида Аллоҳ таоло мени пашша ва чивинларгача ризқлантирадиган жойдан (мени ҳам едириб, ичиради.). Пашша ва чивинларни ризқлантирган зот Абу Язидни унутадими? деб айтган экан. Бу зот бир имом ортидан бир муддат намоз ўқиди. Бир куни бу имом сиз ҳеч қандай касб қилмас экансиз қаердан еб ичасиз? Деб савол берди. Шунда Абу Язид Бастомий р.а. мени тек қўй, шу кунгача ортингда ўқиган намозларимни қайта ўқиб олай” деб жавоб берган экан.

5) Яна уларни ахлоқларидандир, яхши яшаш, кенгчилик ва неъмат ўрнига қаттиқ қийинчилик ва балоларни ўзларига  раво кўришликлари.Улар қанчалик қийинчиликда турсалар, шунчалик ўзларини Аллоҳга юзланиб туришликлари бардавом бўлади, (яъни шунда Аллоҳни унутмай, эслаб турамиз ) деб билганлар ва бу зотлар Аллоҳга яқинлаштирадиган ва Аллоҳни эслатадиган ҳар бир нарсани Аллоҳни яхши кўришдан, деб билар эдилар. Ваҳб ибн Мунаббаҳ р. а. айтади: “Ким фаровон кенг ҳаётни мусибат, балони неъмат деб ҳисобламаса, у фақиҳ эмасдир. Робиъ ибн Анас р.а. айтадилар: “…..Пашша тўйса семиради, семирса ўлади. Худди шу каби инсон боласи ҳам дунёга тўйса қалби ўлади.” Шоирлар, фақиҳлар, ҳукамо-ю, уламолар барчалари шу тўхтамга келганлар: “Охират неъматларини мукаммал бўлишлиги дунё неъматларини нуқсонли бўлишлиги билангина топилади.”

6)  Яна уларни ахлоқларидандир, нафсоний хоҳиш истаклари ва шаҳватлари билан уларни ораси тўсилиб (яъни хоҳишлари амалга ошмай қолса) жуда хурсанд бўлишликлари. Улар шундай ҳолат юз берса, “агар, Аллоҳ бизни яхши кўрмаганида, биз билан ўзидан бизни тўсиб қўядиган (қийинчиликлар,лаззат ва шаҳват, нафсоний истакларимиздан иборат) нарсаларни бизга рўбарў қилмас эди” дер эдилар. Молик ибн Дийнор р.а. айтади: “Муаллимим Абдуллоҳ Розий р.а. айтган эди: “Агар, Аллоҳга яқинлашишликни истасанг ўзинг ва шаҳват ларнинг (яъни нафс хоҳиш истаклари) орасида темирдан тўсиқ қўй”. Умар ибн Абдул Азиз р.а. айтадилар: Нафсларингда шаҳватларингни ўлдиринглар, адашиб нафсларингни шаҳватда ўлдириб қўйманглар,  ким шаҳватини оёғи остига тиқа олса ( яъни ер билан бир қилиб, асло унга бўйсунмаса) шайтон уни (ўзи тугул ҳатто) соясидан ҳам қочади. Ийсо а.с. айтган эди: Умуман олиб қаралганда жаннат 2 қисмдан иборат 1) Роҳатлар 2) Шаҳватлар (Яъни нафсоний эҳтиёж ва истак, хохишлар). Бу дунёда шу иккисини тарк қилмай туриб ҳеч ким оҳиратда жаннатга кираолмайди. Абдуллоҳ ибн Аббос р.а. айтади: Яқинда инсонларга бир замон келади. (У замонда) инсонларни ғами қорни, дийни (яъни дийн деб ўйлаган ва ушлаган нарсаси уларни ўзлари ўйлаган ва ўзларича тушунган) нафси ҳаволари, уларни қиличлари (яъни курашадиган нарсаси) эса, тиллари бўлади.

Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари М.Мўминов