Силаи раҳм қилиш

1196

Динимизда хайрли, савобли ва инсонни умри узун, ризқи мўл бўлишига сабаб бўладиган ишлардан бири қариндош уруғлар билан алоқани боғлашидир. Имом Қуртубий (роҳматуллоҳи алайҳи) дедилар: Силаи раҳм икки ҳил бўлади;

а) Умумий

б) Хусусий

Умумийси – дин орқали бўлиб, имон аҳллари билан силаи раҳм қилиш вожиб бўлади. Уларга муҳаббат қилиш, ёрдам бериш, насиҳат қилиш, улар орасида адолат қилиш, зарар етказмаслик, касални зиёрат қилиш, жанозада қатнашиш каби вожиб ҳақларни адо қилиш кабилар киради.

Хусусийси – инсонни ота ёки она тарафидаги қариндошлар билан бўлади. Уларнинг ҳолларидан хабар олиб, зиёрат қилиш, ёрдам қўлини чўзиш, муҳтожлари бўлса, нафақа қилиш каби амаллар орқали бўлади.

Ибн Абу Жамра дедилар: Силаи раҳм мол билан ҳожандманларга ёрдам бериш, улардан зарарни даф қилиш, уларга табассум билан дуо қилиш билан бўлади. Яъни, ҳар ким тоқатига қараб, ўз яқинларига имкон қадар яхшиликларни раво кўриб, ёмонликлардан қайтариши билан амалга оширилади.

Бу ҳайрли ишга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни тарғиб қилиб дедилар:

 “Аллоҳга энг суюкли бўлган амал, У Зотга имон келтириш, сўнг силаи раҳмдир”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мусулмонни мусулмондаги ҳаққи олтита. Айтилдики – Эй Расулуллоҳ улар қайсилар? У Зот дедилар: Йўлиққанда салом беришинг, чақирилсанг боришинг, насиҳат сўраса, маслаҳат беришинг, акса уриб Аллоҳга ҳамд айтса соғ бўлинг деб айтишинг, касал бўлса зиёрат қилишинг, вафот этса жаноза ўқишинг”. Муслим ривояти.

Али (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Ким умри узун бўлишини, ризқи кенг бўлишини, ўзидан ёмон ўлим даф бўлишини ва дуоси ижобат бўлишини яхши кўрса, қариндошлари билан алоқа қилсин”.

Али (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менга аввалги ва кейинги умматлар аҳлоқларини яхшисига сени далолат қилайми? дедилар. Ҳа, Эй Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедим. У зот: “Сенга бермаганга берасан, зулм қилганни кечирасан ва сен билан алоқани узган билан алоқа қиласан, дедилар”. 

Шариатимиздаги бу хайрли амалнинг акси бўлмиш қариндошлар билан алоқани узиш катта гуноҳлардан ҳисобланади. Бу борада Аллоҳ таоло Қуръонда баён қилиб шундай дейди:

Эй, одамлар! Сизларни бир жон (Одам)дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз! Шунингдек, ўрталарингиздаги ўзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва қариндошлар (алоқасини узиш)дан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб турувчидир. Нисо сураси 1 – оят.

Агар (имондан) бош тортсангиз, аниқки, сизлар ерда бузғунчилик қиларсизлар ва қариндошларингиз (билан ҳам алоқаларингиз)ни узасиз, албатта. Ундай кимсаларни Аллоҳ лаънатлагандир, бас, уларнинг (қулоқларини) «кар», кўзларини «кўр» қилиб қўйгандир. Муҳаммад сураси 22,23 – оятлар.

Улар Аллоҳга берган аҳдларига вафо қиладиган ва “ал-Мийсоқ”ни (ваъдани) бузмайдиганлардир*.Улар Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (яъни қариндошлар билан алоқани) боғлайдилар*, Парвардигорларидан қўрқадилар ва (охиратда) ҳисоб-китобнинг ноҳуш кечишидан чўчийдилар. Раъд сураси 20,21 – оятлар.

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қариндошлик алоқаларини узганлар жаннатга кирмайди”. Муттафақун алайҳ.

Бошқа ҳадисда: “Кимни камбағал қариндоши бўлиб, уларга яхшилик қилмаса, садақасини бошқаларга берса, Аллоҳ уни садақасини қабул қилмайди ва қиёмат куни унга қиё ҳам боқмайди”. Табароний ривояти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса, қариндошлар билан алоқа қилсин”. Бухорий ривояти.

Али ибн Ҳусайн (роҳматуллоҳи алайҳи) фарзанди учун деди: Эй ўғилчам яқинлари билан алоқани узганларга дўст бўлмагин, чунки мен уни Қуръонда уч ўринда лаънатланганини топдим.

Абу Айюб розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Киши учун ўз биродари билан уч кундан ортиқ гаплашмаслиги ҳалол бўлмайди. Бир бирларига йўлиққанида у ҳам, бу ҳам юз ўгиради. Уларни яхшилари аввал салом берганидир”. Муттафақун алайҳ.

Раҳм сўзи – Раҳмон калимасидан олинган бўлиб, ким алоқа қилса Аллоҳ Таоло уни ўз раҳматига олиб, алоқани узса раҳматидан узоқ қолади.

Эй Аллоҳ, раҳматингга дохил бўлувчи бу хайрли амални адо қилишга бизларга куч – қувват бергин.

 

Манбаалар асосида

Андижон шахар “Чинор” жоме

масжиди имом хатиби

Авазбек Мўминов