ШУКРОНАЙИ НЕЪМАТ

659

Аллоҳ таоло юртимизга иноят қилиб Истиқлол неъматини ато қилди. Натижада катта ижобий ўзгаришлар юз берди.Мамлакатимиздахалқимизнинг азалий муқаддас Ислом динига катта эътибор берила бошлади.
Мустақиллик шарофати ила юртимиз мусулмонларининг эмин-эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлари, диний адабиётларни нашр этишлари ва оммавий ахборот воситаларидан баҳраманд бўлишлари учун барча шароитлар яратилди. Рўза ҳайити ва Қурбон ҳайитларининг биринчи кунлари дам олиш кунлари деб белгиланиб, байрам сифатида эълон қилинди.
Даҳрийликка асосланган собиқ иттифоқ тузуми пайтида барча диний ва миллий қадриятларидан узилган халқимиз истиқлолдан кейин имон-эътиқод сари юз тутди. Зеро, ҳар бир миллат ўзининг руҳий-эътиқодий илдизларидан узилса, инқирозга учраши табиий бир ҳол эди. Давлатимиз ана шу нозик туйғуни чуқур ҳис этиб, мустақилликнинг илк кунлариданоқ халқнинг маърифати ва маънавиятини юксалтириш, имон-эътиқодли қилишга биринчи даражали аҳамият берди.
АллоҳтаборакаватаолоҚуръоникаримдазикрэтган:
إِنَّمَا يَعْمُرُ مَسَاجِدَ اللَّهِ مَنْ آَمَنَبِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآَخِرِ وَأَقَامَ الصَّلَاةَ وَآَتَى الزَّكَاةَ وَلَمْيَخْشَ إِلَّا اللَّهَ فَعَسَى أُولَئِكَ أَنْ يَكُونُوا مِنَ الْمُهْتَدِينَ سورة التّوبة/18
яъни: “Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закотни берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қиларлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топгувчилардан бўлсалар” – ояти каримаси мазмунига мувофиқ ҳозирги пайтда Ўзбекистонда икки мингдан зиёд масжид обод бўлди ва намунали фаолият кўрсатмоқда.
Жаҳон ислом тамаддунига, фан ва маданиятига улкан ҳисса қўшган Хожа Аҳмад Яссавий, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Аҳмад Фарғоний, Абдухолиқ Ғиждувоний, Хожа Аҳрор Валий каби атоқли ислом олимлари ва тасаввуф уламоларининг таваллуд тўйлари кенг нишонланди, қадамжолари обод қилинди, асарлари нашр этилди. Ўтган ушбу давр мобайнида диний-маърифий мазмундаги бир қанча адабиётлар нашр этилди. Қуръони карим ва унинг маънолари, ҳадислар тўпламлари бир неча марта чоп қилинди.
Мўмин-мусулмонларимиз Аллоҳ таоло ато этган мустақиллик неъматига, ибодатларни эмин-эркин адо этиш неъматига доимий шукроналар айтишлари лозим. Аллоҳтаолонингбундайваъдаси бор:
… لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ … سورةإبراهيم/7
“…агар (берганнеъматларимга) шукрқилсангиз, албатта, (уларниянада) зиёдақилурман…” – дебтаъкидлаганидек, ўзнеъматлариниянадазиёдаэтишимуқаррардир.
Имом Ҳасан Басрий айтади: “Одам боласи бир кун ўтса, бу ҳақда фикр қилсин. Агар бугунги куни яхшилик келтирган бўлса, бунга муваффақ қилгани учун Аллоҳга шукрлар айласин. Агар бунинг акси бўлса, тавба қилсин, кундузги нуқсон ва камчиликларини тунда бартараф этишга азму-қарор айласин. Зеро, яхшиликлар ёмонликларни ювиб кетказади. У соғ саломат бўлгани учун Аллоҳга шукроналар айтсин! Қолган умрида камчиликларни тўлдириш мумкин бўлади.” Зеро, Қуръони азимуш-шаънда воридким: “Неъматга шукр қилинмаса, у албатта заволга учрайди, йўқолади” (Ҳуд, 114).
Фузайл ибн Иёз айтган: “Сизларга неъматлар учун доимо шукр айтмоғингиз вожибдир. Қавмданкетганбирнеъматнингянақайтибкелишижудамушкулдир”.
Жума мавъизалари асосида тайёланди.

Шаҳобиддин Парпиев. Асака туман бош имом хатиби