“Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида 2016-2017 ўқув йили битирувчилари иш тақсимоти бўлиб ўтди

970

2017 йилнинг 31 март куни билим юртининг 2016-2017 ўқув йили битирувчи курс талабаларини иш жойларига тақсимлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассиси У.Ходжаев ва Масжидлар бўлими мутахассиси М.Жабборовлар билим юртига ташриф буюрди. Ташриф жараёнида меҳмонларга билим юрти мудири М.Алимов ва ўқув ишлари бўйича мудир муовини в.б Р.Маҳмудовлар ҳамроҳлигида билим юртидаги таълим-тарбия жараёнининг ҳозирги кундаги ҳолати, талабаларнинг яшаш ва ўқишлари учун яратилган шароитлар билан танишиб чиқдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассиси У.Ходжаев ва Масжидлар бўлими мутахассис М.Жабборовлар томонидан билим юртининг маънавий-маърифий тадбиралар ўтказиш залида билим юрти мударрис-ўқитувчилари иштирокида учрашув ташкил қилинди. Учрашув давомида, билим юртидаги таълим ва тарбия ишлари, битирувчиларга қўйилган талабаларнинг бажарилиши ва уларнинг ҳозирги кундаги ҳолати бўйча суҳбат ўтказилди.

Кунинг асосий қисмида билим юртининг маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш залида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассиси У.Ходжаев ва Масжидлар бўлими мутахассиси М.Жабборовлар билим юртининг 2016-2017 ўқув йили битирувчи курс талабалари иштирокида иш тақсимоти йиғилиши ўтказилди.

[su_custom_gallery source=”media: 834,835,836″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Унга кўра битирувчи талабалар имом-хатиб ва ноиби-имом вазифаларига ишга тақсим қилинди ҳамда тақсимот бўйича ҳар бир битирувчи икки йил мажбурий хизматни ўтаб беришлари, кейин эса билим юртини битирганлиги тўғрисидаги дипломга эга бўлишлари таъкидланди.

Йиғилишда билим юртини 2016-2017 ўқув йилида битирувчи курс талабаларини масъулиятли бурч бўлган хизматларга тайинланаётганликлари билан табриклаб. барчаларини келгусида бошлайдиган масъулиятли ҳамда шу билан бирга шарафли бўлган вазифаларини адо этишларида муваффақиятлар, зафарлар тиладилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров ҳам билим юртининг битирувчи курс талабаларига ўзининг кўп йиллик тажрибаси билан ўртоқлашган  ҳолда келгусидаги фаолиятларида зарур бўладиган ўз тавсиялари ва панд насиҳатларини бериб ўтди. Йиғилиш якунида билим юрти мудири М.Алимов сўз олиб, ўтказилган ушбу тақсимотдан талабалар томонидан ҳеч қандай эътирозлар бўлмаганлигини ҳамда битирувчиларимиз ушбу билим юртида олган билим ва кўникмаларидан фойдаланган ҳолда келажакда тақсимот қилинган жойлардаги масжидларига бориб, ватанимизга, халқимизга чин қалбдан ҳизмат қилишларини билдириб ўтди.

[su_custom_gallery source=”media: 843,842,840″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Билим юрти ходими

Қаҳрамонжон ИСРАИЛОВ