Жорий йилнинг 25-апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги Республикамиз бўйлаб барча масжид имом-хатиблари иштирокида видео-конфереция йиғилиши ўтказилган эди.
Ушбу видео-конфереция йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов томонидан ЎМИнинг вилоятлардаги барча вакилларига бир қатор муҳим топшириқлар берилди. Анашу топшириқлардан бири бўлган имом-хатибларнинг ўзаро тажриба алмашувларини амалга оширишлик ҳусусида алоҳида тўхталиб, водий вилоятлари, ҳусусан Андижон вилояти имом-хатибларининг иш тажрибаларини ўрганишлик, ўз фаолиятларига тадбиқ қилишлик тўғрисида ўзининг кўрсатмаларини бериб ўтган эди.
Шу муносабати билан 2018 йилнинг 27-28-апрель кунлари Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани бош имом-хатиби Т.Равшанов, Пасдарғон тумани бош имом-хатиби О.Назаров, Тойлоқ тумани бош имом-хатиби Б.Исмоилов ва Самарқанд шаҳар “Оби Раҳмат” жоме масжиди имом-хатиби А.Маматқуловлар Андижон диёрига ташриф буюрдилар.
Ташрифнинг биринчи куни меҳмонлар ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллигининг иш тажрибаси билан яқиндан танишдилар. Ўзлари учун керакли маслаҳатларни олдилар. Ташрифнинг иккинчи куни эса меҳмонлар Андижон вилоятининг Андижон шаҳри, Асака, Шаҳрихон ва Олтинкўл туманларидаги бир қатор масжидларнинг фаолиятлари билан яқиндан танишдилар.
Ташриф якунида эса меҳмонлар самимий қабул учун ўзларининг миннатдорчилигини изҳор этиб, Андижон вилояти имом-хатибларининг ҳам Самарқанд вилоятига амалий ташриф билан боришлари учун таклиф қилдилар.
[su_custom_gallery source=”media: 2809,2810,2811,2812,2813,2814,2815,2816,2817,2818,2819″ limit=”11″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]
Андижон вилоят вакиллиги
матбуот хизмати