Саййид Муҳйиддин махдум домла алайҳир роҳма

1115

Саййид Муҳйиддин махдум домла Жалабек қишлоғи Найзақайрағоч маҳалласида XX асрнинг бошларида яшаб ўтган, миллат, ватан, дин учун беназир хизматлар қилган, ўз даврида Андижон вилоятининг қозиси, эски шаҳардаги Жомеъ мадрасасининг бош мударриси, улкан ғайрат ва ҳиммат соҳиби эдилар.
Саййид Муҳйиддин махдум домла 1925 йилда диндорлар, шўролар ҳукумати томонидан тазйиқ остига олина бошлаганида ўша пайтдаги шарқий Туркистон (хозирги Хитойдаги) Қашқар вилоятига ҳижрат қилганлар. У жойда ҳам умрларининг охиригача илм билан шуғулланиб, 1943 йилда, муборак 63 ёшларида вафот этганлар. Бу табаррук зотнинг тақво ва ватанпарварлик хислатлари эл ичида эъзоз ва ҳурмат билан қадрланади.

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги Матбуот хизмати.