Рамазонга ойига тайёргарлик

568

Рамазон ойига тайёргарлик бўйича

вилоятдаги барча отинойилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

2017 йил 20 май кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилоят вакиллигининг мажлислар залида муборак Рамазон ойига тайёргарлик бўйича вилоятда фаолият кўрсатаётган барча отинойилар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вилоят бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров, вилоят ҳокимлигининг Дин ишлари бўйича котибияти мудири Қўшақов Фарход Халимжонович, вилоят хотин-қизлар қўмитаси котибияти мудири Низомова Мавлуда Шералиевна ва вилоят бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Расулова Саодатхонлар иштирок қилдилар.

Йиғилишда Дин ишлари бўйича ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “2017 йил Рамазон ойи ва ҳайитини юқори савияда ўтказиш муносабати билан амалга ошириладиган тадбирлар режаси” асосида отинойиларга вазифалар белгилаб берилди.

[su_custom_gallery source=»media: 1085,1086,1087,1088″ limit=»4″ link=»lightbox» width=»200″ height=»150″ title=»never»]

Бундан ташқари отинойиларнинг бу Муборак Рамазон ойида МФЙ ва ҚФЙларда, хонадонларда ўтказиладиган тадбирларда “Тинчлик улуғ неъмат, неъматларга шукрона қилиш, оила муқаддас даргоҳ, оила мустаҳкамлигида аёлларнинг тутган ўрни” каби мавзуларда аҳоли ўртасида сухбатлар қилиш ҳақида келишиб олинди.

[su_custom_gallery source=»media: 1089,1090,1091,1092″ limit=»4″ link=»lightbox» width=»200″ height=»150″ title=»never»]

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги