Рамазон – меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи

81

Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари амалда ўз тасдиғини топмоқда.

Президентимизнинг тегишли қарорига мувофиқ, халқимиз учун эзгулик, бирдамлик, олижаноблик ва шукроналик тимсоли бўлган қутлуғ Рамазон ойини муносиб ўтказиш, шунингдек, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бу соҳада диний соҳа вакиллари, имом-хатиблар ва отинойилар ҳам Андижон вилояти бош имом-хатиби М. Алимов бошчилигида кам таъминланган, ногирон, боқувчиси йўқ, етим-есирларга ифторликлар, эҳсонлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда фаол иштирок этмоқдалар.