Рамазон ҳайитига таёргарлик

888

Рамазон ҳайитига тайёргарлик бўйича вилоятда фаолият кўрсатаётган барча масжидлар имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

2017 йил 23 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилоят вакиллигининг мажлислар залида муборак Рамазон ҳайитига тайёргарлик бўйича вилоятда фаолият кўрсатаётган барча масжидлар имом-хатиблари умумий йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “2017 йил Рамазон ойи ва ҳайитини юқори савияда ўтказиш муносабати билан амалга ошириладиган тадбирлар режаси”, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 18 майдаги 01А/047-сонли, 2017 йил 22 майдаги 01А/048-сонли, 2017 йил 22 июндаги 01А/061-сонли буйруқларини ижроси юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар юзасидан имом-хатибларга вазифалар белгилаб берилди.

Жумладан, масжидларда ободонлаштириш ҳашарлари ўтказилиши, ёнғин хавфсизлиги талабларининг бажарилиши, намозхонларга қулай шароитлар яратиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

[su_custom_gallery source=”media: 1391,1068,1075,1071,1392,1393″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Андижон вилоят вакиллиги