ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР…

660

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфатлари йили» ва ҳафтанинг ҳар пайшанба кунини профилактика куни деб эълон қилганлиги муносабати билан юртимиздаги барча имом-хатиблар қатори Андижон вилоятидаги барча масжидлар имом-хатиблари ҳам жойларда “Жиноятчиликкка олиб борувчи омиллар, оилавий ажримлар, ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилишни олдини олиш, интернетнинг салбий оқибатлари, ўқувчи ёшларни дарсларда мунтазам қатнашмасликлари” мавзуларида тушунтириш ишлари олиб бормоқдалар.

Асака туманидаги «Мирзо Шариф» масжиди имом-хатиби Йўлдошев Сарварбек профилактика куни муносабати билан тумандаги Фаровон, Намуна ва Бўстон МФЙларда аҳоли иштирокида ўтказилган йиғилишда қатнашиб, “Вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш” мавзусида маъруза қилди.

[su_custom_gallery source=»media: 963″ limit=»1″ link=»lightbox» width=»200″ height=»150″ title=»never»]

Шунингдек, Асака туманидаги «Имом Абу Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Шарофутдинов Қамариддин Дастурхончи ҚФЙда ўтказилган тадбирда иштирок қилди.

[su_custom_gallery source=»media: 964″ limit=»1″ link=»lightbox» width=»200″ height=»150″ title=»never»]

ЎМИнинг Андижон вилоятидаги вакиллиги