Пайғамбаримиз сийратларини ўрганамиз

1034

Жорий йилнинг 7-декабрь куни Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус Ислом билим юртида билим юрти талабалари ўртасида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганишга бағишланган Сийрат кечаси ўтказилди. Тадбирни даставвал билим юрти мудири М.Алимов кириш сўзи билан бошлаб, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ва бизлар учун ибрат ва намуна эканликлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтди. Шундан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Н.Холиқназаров сўзга чиқиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яшаган давриларига бир назар солишлик ила, барча йиғилганларнинг кўнгилларига масрурлик олиб келди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари тўғрисида кенг маълумотлар берди. Тадбир давомида билим юрти мударрис ва талабалар томонидан тайёрланган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишланган шеърлар ва мактубларни ўқиб эшиттирди ҳамда нашидалар қуйладилар. Тадбирнинг асосий қисмида эса, талабалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари бўйича ўзаро беллашдилар. Ғолиблар ҳомийлар томонидан ажратилган қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

[su_custom_gallery source=”media: 2095,2096,2097,2098,2099,2100,2101,2102,2103,2104,2105,2106,2107,2108,2109,2110,2111,2112,2113,2114,2115,2116,2117″ limit=”23″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Тадбир кўтаринки руҳ, хуш кайфиятда ўтказилди.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Андижон вилояти вакиллиги ходими

Нуруллоҳ Қодиров

07.12.2017 й