Отинойилар йиғилиши

808

Жорий йилнинг 24-февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида вилоятда фаолият кўрсатаётган отинойиларнинг йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Андижон вилоятида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда отинойилар олдида турган долзарб вазифалар, вилоят бош хатибининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С.Расулова томонидан  2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, йиғилишда бир қатор туман бош отинойиларининг ҳам иш фаолиятлар юзасидан берган ҳисоботлари тингланди.

Йиғилиш якунида кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

ходими Н.Қодиров