ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК

725

Махлуқотларни йўқдан бор қилиб яратувчи зот инсон дея аталмиш вужудни хамма махлуқотларнинг ичида азизу мукаррам қилиб яратгани хаммага маълум . Бу хам биз бандалари учун улуғ неъмат. Бунинг шукронаси учун пешонамизни саждадан кўтармай умр борича турсак хам оз . Ота-она ана шу мукаррам булган инсонни дунёга келишига сабабчи , унинг инсон бўлиб шаклланишида буюк олим, хаётда эса буюк устоз хисобланади . Ота –онанинг кадри баланд, химмати чексиз, фарзанди учун жонини курбон килишга шай турувчи буюк куч. Ота –она мурғакгина вужудни тайёрлаб вояга етказувчи, бу сўз билан тарифлаб булмайдиган даражадаги кийинчиликларга бардош бера оладиган инсонлардир .
Фарзандига хамма яхшиликни раво кўради , ёмонликдан асрашни яратгандан кечаю кундуз сўрайди. Аммо фарзанд буни қай даражада билади ?! Ота-онанинг кўрган азобларини фарзанд қандай хис килади? ! Бугун униб-ўсиб, улғайиб бораётган ёшлар орасида баъзан ота-онасини ранжитаётган , уларнинг холидан хабар олмай, ўз холига ташлаб кўйиб , фарзандлик бурчини адо этмаётган кимсаларни учратиб турибмиз. Ислом шариатида эса инсонларни нафақат ўз ота онаси , балки бегоналарга , хатто ғайридин бўлган инсонларга хам яхшилик килишга буюрилади , ёмонликдан қайтаришга дават қилинади. Ота-онанинг ризосида Аллоҳ ризоси бор, ота-онанинг ғазабида Аллоҳ ғазаби бор .
Бир киши пайгамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалламнинг хўзурларига келиб : «Ё расулуллоҳ , менга бир яхшиликни билдирингки , у билан дунёда хам , охиратда хам манфаатдор бўлайин » – деди . Пайгамбаримиз (с.а.в.) у кишидан : ота онанг борми ? деб сўраганларида, у «ха деб жавоб берди. Расулуллоҳ ( с.а. в.) » Ундай бўлса , уларнинг хаққини адо қилгин ва уларни таомлаттиргин. Уларга едирган хар бир луқманг учун жаннатда қаср бино қилинади, дедилар .
Бу хадиси шарифдан шу нарса аёнки фарзанд ўз гарданида бўлган вазифани , яъни ота-онанинг хаққини адо этсин , зеро қиёмат кунида ота-она ўз фарзандидан ўша хақларининг адо этишини сўрайди : Бу хақда хазрати Али ( р.а) Расулулоҳ (с.а.в.) дан ривоят қиладилар . Расулулоҳ (с.а.в.) мархамат қилиб дедилар: «хар қачон ота-она фарзандини чақирган вақтда, фарзанд хамма ишини ташлаб , уларни олдига бориб , айтганларини жону дили билан адо этсин. Агар бепарво бўлиб, уларнинг буюрганини қилмаса , мен ундай умматдан безорман .»
Умматнинг бахту саодати қайгусида ўтган пайгамбаримиз (с.а.в.) нинг хар бир сўзлари хақ. Суннатларига риоя қилиш , у кишининг ўгитларига амал қилиш умматининнг вазифасидир . Аллоҳ ўз ризосини ота-онанинг ризосига қўйган экан, буни ғанимат билмоқ керак . Қайсики инсоннинг ота-онаси хаёт экан хизматини қилиб рози қилсин , Аллоҳ хам бу бандасидан рози бўлади . Шариат ота-онани қандай бўлишидан қатъий назар уларни рози қилишга , уларнинг дарларига малҳам бўлишга буюради .

Ривоят қилурларки , бир киши Раслуллоҳ (с.а.в.) нинг хузурига келиб : « Ё Расулуллоҳ , ота-онам бор , уларнинг айтганини ва уларнинг розиликларининг таъминотини қиламан, лекин шунга қжарамай , улар мени тахқирлаб уялтирадилар . Мен нима қилай, шуни билгани келган эдим» –деди . Расулуллоҳ (с.а.в.) – Агар ота-онанг сени тилка-пора қилсалар хам улар хаққини чорагини хам қайтара олмайсан.
Билгинки, жаннат ота-оналар оёги остидадур, — дедилар. У киши буни эшитиб : «Ё расуллуллоҳ, худо хақи, агар мени ота-онам пора-пора қилсалар хам уларга хеч нарса демайман»– деди ва уйига бориб, бошини ота-онасининг оёгларига куйиб : «Эй , менинг каъбам ва менинг қиблам, Расуллулоҳ (С.А.В.) менга шундай қилишмни буюрдилар»- деди.

Санъатбек Турсунов