Ўқувчи-ёшлар билан учрашув

805

Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўзларининг муборак Ҳадиси шарифларида “Бешиктан то қабргача илм изланг” деганлар. Яна бир ҳадисда “Илм дунёда азизлик, охиратда эса шарафдир” деганлар.

Дунёдаги ривожланган давлатларга разм соладиган бўлсак, илму-маърифатга, хох у дунёвий ёки диний илм бўлсин, барча жабхаларда юксакликка, пешқадамликка интилали. Биз туғилиб ўсган юртда эса, манашундай илму-маърифат, ақлу-заковатда дунё тамаддунига муносиб ҳисса қўшган буюк боболаримиз борки, биз улардан доимо фахрланиш туйғуси ила Имом Бухорий, Имоми Термизий, Бахоуддин Нақшбанд, Мотуридийлар авлодлариданмиз деб, кўксимизни ғурур ва ифтихорга тўлдириб юрамиз. Улардек бўлишни истаймиз, фарзандларимизни уларнинг изларидан боришлик мақсадида ўқитамиз, тарбиялаймиз.

Шу кунларда Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кўрсатмаси асосида вилоятимиздаги барча касб-хунар коллежлари, академик лицей ва умумтаълим мактабларида вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг учрашув, мулоқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Ушбу ўтказилаётган тадбирларда имом-хатиблар томонидан “Илм олиш фазилати”, “Устоз-шарафли зот” ва “Тинчлик бебаҳо неъмат” каби мавзуларда ўқувчи ёшларга кенг маълумотлар берилиб, маърузалар қилинмоқда. Манашундай тадбирлар вилоятнинг ҳар бир худудида уюшқоқлик, кўтаринки руҳда, жонли-учрашув тарзида  ўтказилмоқда.

[su_custom_gallery source=”media: 1926,1927,1928,1929,1931,1932,1933″ limit=”7″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Андижон вилоят вакиллиги