Ӯқувчи ёшлар билан учрашув

857

Ёшлар тарбияси ҳар нарсадан устун. Ҳар бир инсон ўз туғилиб ўсган Ватанига садоқатли, ҳалол инсон бўлиб камол топиши керак. Бунда эса тарбия билан бир қаторда таълим ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Шу кунларда вилоятимиз имом-хатиблари ҳам вилоятдаги таълим муассасалари ва маҳалла фуқаролар йиғинларида маънавий-маърифий учрашувлар ўтказмоқдалар.

Анашундай учрашувлардан бир бугун 15-ноябрь куни Олтинкўл туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан Олтинкўл тумани бош имом-хатиби Муҳаммадюсуф домла Тўрақулов учрашув ўтказди.

[su_custom_gallery source=”media: 4171,4172,4173″ limit=”3″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Ўтказилган тадбирда таълим олаётган ўқувчиларга “Ёшларни турли зарарли оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш”, “Диний экстремизм, терроризм ва миссионерликнинг олдини олиш”, “Ёшларни ёт ғоялардан асрайлик”, “Ёшларни ноқонуний ҳужраларга кириб қолишларининг олдини олиш”, “Ёшларни турли ҳил оқимлар гирдобидан сақлаш” мавзулари хаётий мисоллар билан кенг ёритилиб берилди.

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги

ходими Нуруллоҳ Қодиров