“ОНАЛАРИМИЗНИ УЛУҒЛАЙЛИК”

1009

[su_custom_gallery source=”media: 741,742″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Аёл – оила чороғбони, фарзандларимиз онаси, фаровон, гўзал Ҳаётимиз, обод xонадонимиз файзидир. Мукаддас динимиз исломда  ҳам аёл мўътабар зот сифатида эъзозланади. “Жаннат оналар оёғи остидадур”, – деб мархамат қилганлар Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам. Ана шу ҳадиснинг ўзи ҳам мусулмон оламида аёлнинг нечоғлик эъзозланганига далилдир.

Шу муносабат билан 7 март куни “8 март – халқаро хотин-қизлар байрами”ни  билим юртида муносиб нишонлаш, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов томонидан 2017 йилнинг 3 январь куни тасдиқланган “Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институти ва ўрта махсус ислом билим юртларида 2017 йилнинг январь, февраль, март ойларида ўтказиладиган тадбирлар режаси” 12-банди ижросини таъминлаш ҳамда билим юртида таҳсил олаётган талаба ёшларни онажонларимиз ва аёл-қизларимизга ҳурмат ва эҳтиромли қилиб тарбия топишларини таъминлаш мақсадида билим юртининг маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш залида мударрис ва талабалар иштирокида “Оналаримизни улуғлайлик” мавзусида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида билим юрти мудири Н.Қодиров ва билим юрти мударрислари Ў.Мадумаров, мураббий И.Саидов ҳамда талабалар номидан сўз олган Ш.Каримовлар ҳам ушбу сана сабабчилари бўлган аёлларнинг жамиятимизда тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида гапириб ўтдилар.

“Саййид Мухйиддин махдум”

ўрта махсус ислом

билим юрти мудири

Нурилло Қодиров