Нафс билан кураш китобидан таржима (давоми)

859

Нега “мажбурий зино” кўп?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Шунинг учун ҳам бирор кимса ўзининг жинсий истакларига  ҳаром йўл билан таскин бермоқчи бўлса, унинг учун тўрт томон очиқдир. Шунга қарамасдан оврўпа мамлакатларида “мажбурий зино” кишини ҳайратлантирадиган даражада кўп тарқалган. Ҳолбуки, ўзаро розичилик билан ҳам бу ишни амалга оширишда ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Бунинг сабаби шуки,ᅠxоҳиш иккинчи бир xоҳишни келтириб чиқараверади. Ўзаро розичилик билан қилинган зинонинг мазасини татиб бўлишгач, нафс зудлик билан янги xоҳиш, яъни бу жирканч ишни мажбурий тарзда амалга оширса бундан ҳам лаззатлироқ маза борлигини соҳибига уқтиради. Шунинг учун нафсоний xоҳишларда охирги босқич бўлмайди.

Бирининг кетидан бири янгича, ўзгача кўринишларда келаверади, чанқоғи сўнмайди.

Сиз бир касаллик ҳақида эшитгандирсиз?. Унинг номи “Истисқо” дир. Бунда бемор тўҳтовсиз сув ичсада чанқоғи босилмайди. Бу ҳол инсоннинг нафсоний хоҳишларини эслатади. Шунинг учун нафсга ахлоқ билан чегара қўйилмаса, худди истисқо касаллигидек ўзининг оромини талаб қилавериб соҳибини учратади.

 

(Давоми бор…)

Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг

“Нафс билан кураш” китобидан

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус Ислом билим юрти мударриси

Абдуғафур Ниёзқулов таржимаси.