Муқаддас динимиз таълимотлари инсонларни ўзаро меҳр-оқибат, шафқат, аҳиллик ва тотувликка буюради. Ушбу оятлар шундан далолатдир:

إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ فَأَصْلِحُوا بَيْنَ أَخَوَيْكُمْ وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

Яъни: “Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз”. (Ҳужурот сураси, 10-оят)

وَاعْتَصِمُواْ بِحَبْلِ اللّهِ جَمِيعاً وَلاَ تَفَرَّقُواْ وَاذْكُرُواْ نِعْمَتَ اللّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ كُنتُمْ أَعْدَاء فَأَلَّفَ بَيْنَ قُلُوبِكُمْ فَأَصْبَحْتُم بِنِعْمَتِهِ إِخْوَاناً وَكُنتُمْ عَلَىَ شَفَا حُفْرَةٍ مِّنَ النَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنْهَا كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللّهُ لَكُمْ آيَاتِهِ لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ

Яъни: “Аллоҳнинг арқонини жам бўлган ҳолда тутинглар ва тафриқа бўлиб кетмангиз! Аллоҳнинг неъматини эслангки, душманлар бўлган чоғингизда қалбларингизнинг ораларида улфатликни (пайдо) қилиб қўйди, бас Унинг неъмати ила биродарларга айландинингиз”. (Оли Имрон сураси, 103-оят)

وَالْمُؤْمِنُونَ وَالْمُؤْمِنَاتُ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاء بَعْضٍ يَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَيُقِيمُونَ الصَّلاَةَ وَيُؤْتُونَ الزَّكَاةَ وَيُطِيعُونَ اللّهَ وَرَسُولَهُ أُوْلَـئِكَ سَيَرْحَمُهُمُ اللّهُ إِنَّ اللّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ

Яъни: “Мўмин эркаклар ва мўмина аёллар бир-бирларига дўстдирлар. Улар яхшиликка буюрарлар, ёмонликдан қайтарарлар, намозни тўкис адо этарлар, закотни берарлар ҳамда Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қиларлар”. (Тавба сураси, 71-оят)

Бу тўғрида оятлар кўп. Шунингдек Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам ҳадислар бор:

«Мўминларнинг бир-бирларига бўлган дўстликлари, раҳмли бўлишлари ва мeҳрибонликлари худди жасадга ўхшайди. Агар ундан бирор аъзо оғриса, жасаднинг бошқа (аъзолари) бeдор бўлиб, иситмага мубтало бўлади», дeганлар. (Бухорий ва Муслим ривоятлари)

وعنه ، قَالَ : قَالَ رَسُول الله — صلى الله عليه وسلم — : (( والَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ ، لا تَدْخُلُوا الجَنَّةَ حَتَّى تُؤْمِنُوا ، وَلا تُؤْمِنُوا حَتَّى تَحَابُّوا ، أوَلاَ أدُلُّكُمْ عَلَى شَيْءٍ إِذَا فَعَلْتُمُوهُ تَحَابَبْتُمْ ؟ أفْشُوا السَّلامَ بينكم )) رواه مسلم .

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади — Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“Жоним тасарруфида бўлган Зотга қасамки, имон кeлтирмагунингизча жаннатга кира олмайсизлар. Бир-бирларингиз билан дўст бўлмагунингизча мўмин бўлмайсизлар. Сизларни бир-бирингиз билан дўст бўладиган амалга далолат қилайми? Ораларингизда саломни ёйинглар, дeдилар. (Муслим ривояти)

Бу таълимотлар халқимиз қон-қонига сингиб кетган фазилатлар. Меҳр-оқибат бизларга ота-боболаримиздан қолган улуғ мерос. Бутун дунё халқлари, уларнинг удумлари глобаллашган даврда ҳам улуғ насибадан улуш етиб келган.

Айниқса ҳозирги синовли дамларда бу ҳолат яна ҳам яққол кўринмоқда. Бошига ташвиш тушган инсонлардан хабар олиш, ўксик қалбларга малҳам бўлиш кундан-кунга ортиб бормоқда. Яқиндагина вилоятимиз раҳбари ташаббуси билан имом домлаларимизга кўрсатилган моддий ёрдам ҳам шунинг намунасидир.

Масжидимиз ходимлари ҳам эл-юртга намуна бўлмоқда. Барча ташкилотлар бу борада гўё мусобақалашмоқдалар. Аллоҳ таоло буюрганидек:

سَابِقُوا إِلَى مَغْفِرَةٍ مِّن رَّبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا كَعَرْضِ السَّمَاء وَالْأَرْضِ أُعِدَّتْ لِلَّذِينَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ ذَلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَن يَشَاءُ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ

Яъни: “Роббингизнинг мағфиратига ва Аллоҳга ҳамда Унинг Пайғамбарларига иймон келтирганлар учун тайёрланган, кенглиги осмону ернинг кенглигича бўлган жаннатга мусобақалашинг. Ана ўша Аллоҳнинг фазли. Кимга хоҳласа беради, Аллоҳ улуғ фазл эгасидир”. (Ҳадид сураси, 21-оят)

Бугун ҳақиқатан яхшиликда, саховатда, меҳр-оқибатда мусобақа қилиш вақти келди. Бу мусобақа шунчаки дабдаба эмас, фақатгина Аллоҳнинг розилиги учундир.

Мухторжон домла Шарофуддинов,

Марҳамат туман бош имом хатиби