Малака ошириш ўқувларининг 2-куни

770

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Андижон вилояти Марҳамат, Булоқбоши, Бўз ва Улуғнор туманларида фаолият кўрсатиб келаётган имом-хатиблар, имом-ноиблари ва отинойилар учун олти кунлик малака ошириш ўқувлари ўтказилмоқда.

Бугун малака ошириш ўқувларининг иккинчи куни доирасида Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тузилган режага асосан дарслар замонавий педагогик технологиялар асосида, видео слайдлардан фойдаланган ҳолда ўтилди.

Тингловчилар учун Марҳамат ва Бўз туманларидаги касб-хунар коллежларида барча шароитлар яратилинган.

[su_custom_gallery source=”media: 4524,4525,4527,4526,4522,4523,4521″ limit=”7″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Уларнинг пешин намозларини адо этишлик ва тушлик дастурхонлари ҳам тизимли равишда ташкил қилинаётган бўлиб, тингловчиларга қилинаётган эътибор ва амалга оширилаётган тадбирлардан барча бирдек мамнун албатта.

[su_custom_gallery source=”media: 4530,4529,4531,4533,4532″ limit=”5″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Эслатиб ўтамиз, Марҳамат ва Булоқбоши туманидаги имом-хатиблар, имом-ноиблар, отинойилар учун дарслар Марҳамат тумани Қурилиш ва индустриал касб-хунар коллежида ўтказилаётган бўлса, Бўз ва Улуғнор туманлардаги имом-хатиблари, имом-ноиблари ва отинойилари учун дарслар Бўз туманидаги Қурилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежида ўтказилмоқда.

Дарс жараёнлари муҳокамаларида тингловчиларнинг қизиқтирган саволларига мутаҳассислар томонидан илмий асосланган ҳолда батафсил жавоблар олмоқдалар.

Вакиллик ходими Н.ҚОДИРОВ