Макка шаҳрига хуш келибсиз

812

Андижон вилояти ҳожиларининг 6-7-8-9 гуруҳлари Мадинаи Мунаввара шаҳридан оппоқ эҳромларни ўраган ҳолда Маккаи Мукаррама шаҳрига эсон-омон етиб келдилар. Бу ерда уларни Ўзбекистон Мусулмонлари идорасидан тайин қилинган ишчи гуруҳи жуда катта шукухият ила кутиб олдилар. Ушбу гуруҳдаги ҳожиларимиз бугун кечки вақтда Харами шарифда Муборак Умра ибодатини бажарадилар. Аллоҳ барча ватандошларимизнинг ибодатларини ўзи қабул айласин.
[su_custom_gallery source=”media: 3653,3654,3655,3656″ limit=”4″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Макка шаҳридан

Вакиллик ходими  Нуруллоҳ Қодиров