Кексаларни қадрлаш гўзал фазилат

1386

Маълумки, ҳар йили мамлакатимизда анъанавий тарзда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Юртимизда аждодлар хотирасини қадрлаш, мамлакат тараққиёти ва юрт озодлиги йўлида жон фидо этган ота-боболаримиз руҳини шод этиш мақсадида кўплаб эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

Муҳтарам Юртбошимиз Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори том маънода бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг хотирасини ёд этиш, юртимиз файзи бўлиб юрган кексаларни эъзозлаш каби олийжаноб қадриятларимиз давомийлигини таъминлайди.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай марҳамат қиладилар: “Агар орангизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганида эди, бошингизга балолар ёмғирдек ёғилган бўларди”.

Эл-юрт манфаати йўлида фидокорона хизмат қилиб, кексалик гаштини кўраётган ота-боболаримиз меҳнатини қадрлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш улуғ ишлардандир.

 Юқоридагилардан келиб чиқиб Олтинкўл туманидаги “Жалабек ота” жомеъ масжиди имом-хатиби Хусанов Отабек Жалабек ҚФЙ Уйғур МФЙда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Ходжаев Турсунхўжа отани байрам билан табриклаб, байрам совғалари топширди.

[su_custom_gallery source=”media: 985,986″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Асака тумани “Аҳмадали маҳдум” жоме масжиди имом-хатиби Исмоилов Сайдулло Дўстлик МФЙ Юқори Асака кўчасида яшаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Юсупов Муйдинжон отани байрам билан табриклаб, байрам совғалари топширди.

[su_custom_gallery source=”media: 987,988″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Кексаларни қадрлаш ва эъзозлаш, уларнинг хизматларини бажариб рози қилишлик олий саодатдир.

Мархамат туман бош имом-хатиби Шарофутдинов Мухторжон Мархамат ҚФЙ Эрши МФЙда истиқомат қилаётган 2 гурух ногирони Маматисаев Мирзахокимни хонадонига бориб, холидан хабар олиб байрам совғалари ва ногиронлар аравачаси совға қилдилар.

[su_custom_gallery source=”media: 989″ limit=”1″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Асака тумани “Аҳмадали маҳдум” жоме масжиди имом-хатиби Исмоилов Сайдулло Дўстлик МФЙ Юқори Асака кўчасида яшаётган Охунова Адолатхон аяни хонадонига бориб, ҳолидан хабар олиб байрам совғалари ва ногиронлар аравачаси совға қилдилар.

[su_custom_gallery source=”media: 990,991″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

ЎМИнинг Андижон вилоятидаги вакиллиги