ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИРИНЧИ ПРЕЗИДЕНТИ ИСЛОМ КАРИМОВ ХОТИРАСИ ҚАЛБИМИЗДА-ЮРАГИМИЗДА

1206

[su_custom_gallery source=”media: 625,626,627,628,594,595″ limit=”6″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25-январдаги “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини абадийлаштириш тўғрисида” ги қарори ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов томонидан 2017 йилнинг 27 январь куни тасдиқланган №01А/003-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида билим юртида таҳсил олаётган талаба-ёшларни миллий ғурур ва ифтихор, Ватанга муҳаббат, садоқат, инсонпарварлик руҳида тарбиялаб бориш, доимий буюк аждодларимиз хотирасига бўлган хурмат руҳида тарбия топишларини таъминлаш мақсадида 2017 йил январь ойининг тўртинчи ҳафтаси давомида билим юрти мударрис ва талабалари иштирокида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллуди куни муносабати билан бир қатор хотира тадбирлари ташкил қилинди.

Ушбу тадбирларда билим юрти талабаларига “Кучли давлатда кучли фуқаролик жамияти”, “Менинг биринчи Президентим”, “Ўзбекнинг Бек ўғлони” мавзулари кенг ёритиб берилди.

        Дарҳақиқат, “Ўтганлар хотирасини ўз ёдида сақлаб, эъзозлаб яшаш халқимиз учун энг муқаддас фазилат бўлиб келган. Бундай одат миллий қадриятимизга айланиб қон-қонимиз, суяк-суягимизга сингиб кетган. Ушбу қадрият халқимизнинг ўзига хос, бошқалардан ажралиб турадиган ноёб фазилатдир” деган эди Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов. Ушбу тадбирларга таклиф қилинган Тошкент Ислом Инсититути ректори У.Ғофуров, Андижон машинасозлик институти катта ўқитувчиси М.Акрамовлар томонидан ҳар бир ўзбек фуқароси мустақиллик деганда кўз ўнгида Ислом Абдуғаниевич Каримов тасвирланишини, И.Каримовнинг таржимаи ҳоли, буюк хизматлари, у киши олиб борган ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг асосий устувор йўналишлари, мустақиллик йилларида диний соҳада эришилган ютуқлар, диний таълим тизимида олиб борилган ислоҳотлар, буюук аждодларимизнинг номлари қайтарилиб, уларнинг мақбаралари қайта тикланганлигини билиш кераклигини айтиб ўтдилар. Талабаларга намойиш қилинган видеофильмлар ҳамда слайдлардаги маълумотлардан эса ҳозирги порлоқ ҳаётимизнинг асоси эканлигини ҳар бир инсон билмоғи лозимлиги, “Кучли давлатда кучли фуқаролик жамияти” мавзулари кенг ёритилиб, Республикамизнинг мустақиллик йиллари ва мустақилликдан олдинги ҳолатлари, мустақилликка эришгандан сўнг олиб борилган ислоҳотлар, ёшларга оид Давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятлари кенг тушунтирилди.

“Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус ислом

билим юрти мудири

Нуруллоҳ Қодиров