Имом-хатиблар йиғилиши

986

Жорий йилнинг 29-ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида вилоятда фаолият кўрсатаётган 181 та масжид имом-хатиблари ва шаҳар-туман бош мухтасибларининг йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан нашр қилинаётган “Ҳидоят” журнали ва “Ислом нури” газеталарига 2018 йил учун обуна жараёнларида фаол қатнашган бир қатор имом-хатиблар қимматбаҳо совғалар ва “Мовароуннаҳр” нашриётининг ташаккурномалари билан тақдирландилар.

[su_custom_gallery source=”media: 4241,4242,4243,4244,4245,4246,4247,4248,4249,4254″ limit=”10″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Шунингдек, йиғилишда вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар олдида турган долзарб вазифаларнинг ижроси ҳам муҳокама қилинди. Келгусида қилиниши зарур бўлган ишлар юзасидан бир қатор қарорлар қабул қилинди.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ходими Н.Қодиров