Имом-хатиблар йиғилиши

571

Жорий йилнинг 19-июль куни вилоятда фаолият кўрсатаётган 181 та масжид имом-хатиблари, туман бош муҳтасиблари, Ёшлар Иттифоқининг туман кенгаши раислар, Нуронийлар, Маҳалла жамоат фонди ҳамда ҳамкор ташкилот вакиллари иштирокида Андижон шаҳридаги Қўғирчоқ театрида умумий йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда нотиқлар томонидан Андижон вилоятида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлашда имом-хатиблар, маҳалла фаоллари, нуронийлар, қолаверса, ёшлар вакиллари бўлган Ёшлар иттифоқининг тутган ўрни тўғрисида кенг маълумотлар берилди.

Шунингдек, 2018 йилнинг ўтган даврида Андижон вилоятида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ни сақлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди.

Йиғилиш сўнгида барча соҳа вакиллар биргаликда, ҳамкорликда иш олиб боришлари, аҳолига маърифий-Исломни тушунтиришда фаолликни янада оширишлик, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни халққа тўғри ва тўлақонлик етказиш, ислохотлардан тўғри фойдаланишлик борасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан келишиб олинди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

 [su_custom_gallery source=»media: 3543,3535,3534,3536,3537,3538,3539,3540,3541,3542″ limit=»10″ link=»lightbox» width=»200″ height=»150″ title=»never»]

Андижон вилоят вакиллиги

[priny-me]