Жорий йилнинг 13-ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида вилоят бош имом-хатиби М.Алимов бошчилигида шаҳар-туман бош имом-хатиблари ва вакиллик ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири М.Қаюмов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тафтиш бўлими мудири И.Зуҳриддиновлар ҳам қатнашди.
Йиғилишда нотиқлар томонидан имом-хатибларнинг олдида турган долзарб вазифалар ва фаолият самарадорлигини ошириш борасида нималарга эътибор беришлик бўйича ўзларининг бир қатор кўрсатма ва таклифларини билдириб ўтдилар.

Вакиллик ходими Б.Яқубов