Андижон туманидаги “Усмони Зиннурайн” жоме масжиди имом-хатиби бошчилигидаги масжид жамоаси жорий йилнинг 20-март куни Андижон туманидаги Экин-тикин махалласи ва Дамариқ махалласида истиқомат қилувчи ижтимоий химояга мухтож 3 та оилаларга, кам таъминлаган 2 та оилаларга, боқувчисини йўқотган 2 та оилаларга, имконияти чекланган фарзандлари бор 3 та оилаларга кундалик рўзғорга керак бўладиган гўшт, картошка, пиёз, сабзи, гуруч, ёғ ва озиқ-овқат махсулотлари беминнат ёрдам сифатида тарқатилди. Домла бошчилигидаги масжид жамоаси ва ёрдамга мухтож юртдошларимиз қўлларини дуога очиб, қилаётган ишлари хайрли бўлишлигини, коронавирус офати тезроқда юртимиздан даф бўлишлигини Яратгандан сўраб, дуои-хайрлар қилишди.
С.Турсунов
![](https://muslimun.uz/wp-content/uploads/2020/03/img_20200321_172553_1752568505035772123876.jpg)
![](http://muslimun.uz/wp-content/uploads/2020/03/img_20200321_172555_3466238982241041896615-1024x813.jpg)
![](http://muslimun.uz/wp-content/uploads/2020/03/img_20200321_172559_0222080777441731144340-1024x774.jpg)
![](https://muslimun.uz/wp-content/uploads/2020/03/img_20200321_172604_3638536618945365765491.jpg)
![](http://muslimun.uz/wp-content/uploads/2020/03/img_20200321_172607_3314557961799203775616-1024x759.jpg)