Илм ва вақтдаги барака

789

Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ қаламига мансуб «Ат тибян фи адаби ҳамалатил Қуръон» китобини билмайдиган киши бўлмаса керак.

Асар шу мавзуда ёзилган энг гўзал китоблардан бири ҳисобланади. Дарвоқеъ, 270 саҳифани ўз ичига қамраган бу китобни Нававий раҳматуллоҳи алайҳ ҳайратда қоладиган даражада тез ёзган. Бу асар йигирма бир кунда ёзилган.

«Ат тибян» имомнинг Аллоҳ қабулият берган ягона асари эмас. «Риёзус солиҳийн», «Ал арбаъийн ан Нававийя» китоблари ҳам кўпчиликка таниш. Бу икки китобни ўз она тилимизга таржима қилиниб китобсеварларга тортиқ қилинган.

Имом Нававий қирқ олти ёшида оламдан ўтган.

ذَٰلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ ۚ وَاللَّهُ ذُو الْفَضْلِ الْعَظِيمِ

«Бу Аллоҳнинг фазлидир (ва уни) хоҳлаган кишисига берадир. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир». (Жума сураси, 4 – оят).

Умр ва илмда барака ҳосил бўлиши учун бир неча сабаблар бўлади. Уларнинг бошида ихлос, вақтни ғанимат билиш, ўтказиб юборган ишларни бажариш, «бироздан кейин қиламан» иборасини умуман эсдан чиқариш, Аллоҳга қаттиқ илтижо қилиш, барака тилаш, баракани кеткизувчи гуноҳ ва маъсиятларда узоқ бўлиш, ҳиммати паст, бекорчи инсонлар билан ҳамсуҳбат бўлмаслик.

Аллоҳ барчамизни илмимиз ва умримизга барака берсин.

Манбаълар асосида

Вакиллик ходими Искандарбек Зокиров