Ислом-тинчлик ва офият дини

560

Инсониятга ислом неъматини ато этган илоҳий ваҳий Қуръони Каримнинг ахлоқий асоси раҳм-шафқат, меҳрибонлик, камтарлик, хурмат ва тинчликка асосланган.
Ана шу илоҳий кўрсатмаларга амал қилувчи мусулмонлар ҳамиша юмшоқ феълли, раҳм-шафқатли, адолатпарвар ва софдил бўладилар.
Қуръони Карим мусулмонларнинг барчага раҳм-шафқатли бўлишликка чақириб, тинчликка кишиларнинг осойишталиги ва ҳавфсизлигига раҳна соладиган барча бузғунчи хатти-харакатлардан қайтаради.

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 205-оятида:”Аллоҳ бузғунчилик-фасодни севмайди” дея марҳамат қилади.
Қуръони Карим таълим берадики ҳар қандай шаклдаги зулм-зўравонлик ислом ақидасига тубдан қарама-қаршидир. Аллоҳ таоло ер юзидаги ҳар қандай бузғунчиликни таъқиқлайди. Ёвузлик йўлига кирганларни эса лаънатлайди. Зеро Қуръони Каримда шундай дейилган “Аллоҳ бузғунчи кимсаларнинг ишини ўнгламайди”. (Юнус 81) Бу инсонларга энг улкан огоҳлантиришдир.
Таассуфлар бўлсинки, бугунги кунда ер юзини турли бурчакларида гуноҳсиз одамларнинг оммавий ўлдирилиши, террор ва геноцид ҳолатлариниг саноғига етиб бўлмай қолди. Ислом инсониятга зарар етишига мутлақо қаршидир. Муқаддас динимиз инсоният баҳт-саодатини таъминлаш учун жорий қилингандир.
Аллоҳ таоло моида сурасининг 32- оятида “Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер ёзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса ҳудди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади” дея марҳамат қилади. Динимизда ҳар бир жон жуда ҳам юқори баҳоланади. Шу боис бир беайб инсонни ўлдирган одам бутун бошли инсониятни ўлдиргандек жиноят қилган ҳисобланади.
Яратганнинг энг буюк неъмати, биз яшаб турган оламнинг энг ажойиб муъжизаси бу –хаётдир. Аммо ислом байроғи остида фаолият кўрсатаётган турли экстремистик ва террорчи ташкилотлар муқаддас динимиз таълимотига зид равишда ана шундай улуғ неъматга дахл қилиш инсонлар ҳаёти устидан ҳукм чиқаришга уринмоқдалар.
Бугунги кунда терроризм суверинитети, ҳудудий яхлитлиги ва ҳавфсизлигига ижтимоий сиёсий барқарорликка тахдид солаётган, аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш орқали беқарорлик келтириб чиқаришга қаратилган омиллардан бири бўлиб қолмоқда.
Маълумотларга кўра ҳозирда дунёда 500 дан ортиқ террорчи ташкилотлар фаолият олиб бормоқда. Бу инсоният учун катта хавф демакдир. Ислом эса юқоридаги ҳаракатларга мутлақо қаршидир.
Терроризм дунё халқларининг дини маданияти, миллийлиги ва давлатларнинг суверинитети худудий дахлсизлигига шу билан бирга халқларнинг бирдамлигига, тинчлиги ва саломатлигига тахдид солаётганлиги сабабли унга қарши жидду-жахд ва масъулият билан курашиш барча учун зарурдир. Бу йўлда зудлик билан қўйилиши керак бўлган биринчи қадам- жамиятда маърифат маънавий ва диний тарбияни жорий этиш одамлар онгидаги иймон ва динга бўлган хато андоза ҳамда тасаввурларни тузатишдир..

Ибайдуллаев Анваржон.
“Уйшин”
жомеъ масжиди имом-хатиби