Хўжаобод тумани “Етти чинор” жоме масжиди ТАРИХИ

1656

Хўжаобод туман “Етти чинор” жоме масжиди 1989 йил 5 май кунидан бошлаб хозирги Жоме (аввалда Октябрь деб номланган) кўчага қурилиши бошлаб юборилди.        

Масжиднинг қурилишида бир қатор уста ва маҳаллалардан қатнашган  ҳашарчилар иштирок этган. Масжид қурилиши 1990 йилда битказилган. Мазкур масжид бетакрор архитектурага эга. Масжид хонақоҳлари ва айвони ёғочли устундан иборат бўлиб, махсус безатилган ва ҳашаматли қилиб ишланган ёғоч ўймакорлиги асосида қад ростлаган устунлар билан  ўзгача гўзаллик акс этган. Жоме масжидининг Хонқоҳ ва айвонларининг шифт  қисмлари пардозлашда наққошлик безаклари  билан безатилган. Бу наққошлик  безак ишлари  масжид хонақоҳларига  миллийлик салобатини акс эттириб туради.

Масжид Хўжаобод туман марказида улуғ ёшда еттита чинор борлиги сабабли масжидга “Етти чинор” жоме масжиди деб ном берилган.

“Етти чинор”жоме масжиди хозирда  Маданий Маърос объекти сифатида давлат мухофазасига олинган.

Масжиднинг манзили: Андижон вилояти, Хўжаобод тумани Жоме МФЙ Юксалиш кўчаси № 9- уй.

Хозирда масжид имом-хатиби Мақсудали домла Қосимов ҳисобланади.