Хасан Басрий р.а. “Оли Имрон” сураси 185 – оятини ўқиди:
كل نفس ذاءقة الموت
Ҳар бир жон ўлим (аччиғи) ни тотувчидир.
Айтади, мен бу оятни узоқ ўқиб фикр қилиб туравердим ва қайта-қайта такрорлар эдим. Шунда бир овоз келдики, Бу оятни яна қанча такрорлайсан, ҳар ўқиганингда бу оят маъносини тафаккур қилиб осмонга юзланмаганлигинг учун мен тўрт минг жинни ҳалок этдим. Ҳаммод ибн Зайд р.а. ҳеч қачон ўтирмас ўтирадиган бўлса ҳам, ҳозир туриб кетадигандек ўтирар ва яна туриб кетар эди. Сабабини сўрашганида, Аллоҳни азобидан омонда бўлганлар ҳотиржам ўтириши мумкин, мен эса шу кеча ёки шу кундузда бало тушиб қолмасми? деб ўйланаман дер экан.
12) Яна уларнинг аҳлоқларидандир, ҳар бир ўтирган жойида пайғамбаримиз с.а.в. га саловот айтишликлари ва Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолмасликлари.
Иброҳим ибн Адҳам р.а. (айтади) ўзи билан ҳамсуҳбат бўлганларга бу суҳбатга кетган вақт Аллоҳни зикридан тўҳталиш эвазига бўлмаслиги кераклигини шарт қилар эдилар. Довуд Тоий р.а. айтади: “Ҳар бир инсонни жони чиқишда ташналик бўлиб, бу дунёда сувсаб жон беради, лекин Аллоҳни зикрида бўлганларгина, бундан мустасно (яъни зикр қилишликни кўплаб фойдалари бор). Вуҳайб ибн Вирд р.а. айтади: “Йиғини Аллоҳни зикр этиш билан бошлайдиган инсонлар Аллоҳга энг аъло инсонлардир. Абул Малик р.а. Аллоҳни эслаганида (зикр қилганда) ҳаяжонланиш, завқланиш ҳосил бўлар ва бу завқланишлигим Аллоҳ мени эслаганидан деб айтар эди ва қуйидаги “Бақара” сурасининг 152-оятини ўқир эдилар:
فا ذكرونى اذكركم
Бирор кўчада кетаётганида Аллохни ёдидан кўтариб унитиб қолса шу кўчадан бошқаттан зикр билан юриб қайтиб келар эди. Ва менга қиём куни шу кўча в ундаги барча нарсалар шаходат борлигини яхши кўраман деб айтар эди. Довуд а.с. ўз дуоларида айтар экан. “Эй парвардигорим мени зокир бандаларингдан қилгин. Агар билиб билмай зокирлар мажлисидан ғофиллар мажлисига юрсам оёғларимни синдиргил чунки бу сендан бўлган неъмат мени зараримга ишламасин.” Вахб ибн Мунаббах р.а. айтар эди. Бир кишига ажабланаманки ўлган тана учун йиғлайди. Ўлган қалб учун йиғламайди Холбуки қалб ўлиши танани халокатидан кўра оғирроқ
13) Яна уларни ахлоқларидан хисобланади хар касал бўлганларида мен шу касаллик билан оламдан ўтиб кетадиган бўлсам зиммамдаги хақларни адо этолмай қоламан, тавба қилмай жон таслим этсам нима бўлади деб қалблари ларзага келишлиги. Бир куни Хисон ибн Синон р.а. бетоб бўлиб қолганида холидан хабар олганлар кириб “кўнглингиз нима тусайди?” Деб сўрашганида у зот шундай жавоб берган экан: Ўлимимдан олдин узун кечани намоз ва изтиғфор билан ўтказсам эди. Умар ибн Абдулазиз касал бўлганида табиб келиб кўриб бу беморни мен даволай олмайман, чунки Аллохдан қаттиқ қўрққанлиги жинларни кетказибди” деган экан.
Иброхим Нахаъий р.а. вафоти яқинлашганида мени хозир дўзах кутиб туриптими ёки жаннат? Деб йиғлаган. Абу Хурайра р.а. ажал пайти келганда қаттиқ йиғлади. Сабабини сўраганида у зот “Сафаримни узоқлиги, тайёргарлигини камлиги, ишончу иймонимни заифлиги’ пулсиротдан дўзахга қулашлик хавфларидан йиғлаяпман” деб айтган экан.
Вилоят бош имом-хатиби ўринбосари М.Мўминов