Ҳажжи мабрур сари…

937

Бутун оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ таолога чексиз ҳамдлар ҳамда ўзининг ҳабиби Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловотлар бўлсин.

          Юртимиздан ҳар йили минглаб юрдошларимиз ҳаж ва умра ибодатларини адо этиш бахтига муяссар бўлмоқдалар. Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳожиларимизни Ватанимиздан муборак сафарга йўлга отланиб, то қайтиб келгунга қадар ўзларининг беминнат хизматларини аямаяптилар. Исломнинг бешинчи рукни бўлган ҳаж ибодати улуғ ибодат. Аллоҳ таоло ўзининг каломида: “Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир. Кимда-ким (буни) инкор этса, бас албатта, Аллоҳ оламлардан беҳожатдир” (Оли Имрон, 97-оят).

          Муборак Ҳаж зиёратига юртимиздан кетган ҳожи ота ва ҳожи оналаримиз айни дамда Мино водийсида ибодату-дуоларда, тасбеҳу-таҳлилларда қоим бўлиб тўришибди. Манашундай шукуҳлик лаҳзалардан эса бизнинг Андижонлик ҳожиларимиз ҳам бахраманд бўлмоқдалар. Ҳаж амалларининг илк кунлари ўтказиладиган Мино водийсида истиқомат қилишлик жуда улуғ ибодатлардан саналади. Зулҳижжа ойининг 7-кунида ҳожилар меҳмонхонадан Минога кўчадилар ва ҳаж ибодатларини адо қилишликка киришадилар. Минога талбия айтиш билан чиқилади. Ҳожи Минога етгач эса, “Ё Аллоҳ, бу Минодир. Бас, дўстларинг ва аҳли тоатингга ато этган эҳсонларингдан менга ҳам инъом эт!” деб дуо қилади. Шу тариқа Минода ҳожиларимиз Тарвия (ёлғон арафа) кунининг пешин, аср, шом, хуфтон ҳамда Арафа кунининг бомдод намозларини ўқийдилар. Шу вақтлар мобайнида дуо, ибодат билан машғул бўладилар. Чунки Пайғамбаримиз шундай қилганлар ва бу иш суннатлардан ҳисобланади.

Айнидамда ҳожиларимиз Минода ҳожиларимиз юртимизнинг тинчлиги, осойишталиги, ободлиги, фаровонлиги ва тараққиётини бардавом бўлишлигини Аллоҳ таолодан сўраб дуо-хайрлар қилмоқдалар.

Зулҳижжа ойининг 9, Арафа куни бомдод намози ўқилгандан кейин ҳожиларимиз уюшқоқлик билан Арофотга йўл оладилар.

[su_custom_gallery source=”media: 1694,1695″ limit=”2″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Маккаи-Мукаррама шаҳри

Мино водийсидан махсус репортаж

Қудратулло Бегматов

30.08.2017 йил