Дунё- охират учун кўприкдир

835

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

      Агар мусулмон шу эътиқодда бўлса, дунё у учун яхшилик бўлади, Аллоҳнинг фазли бўлади. Агар дунёни охирги манзил деб тушунса унда дунё у учун энг азиз энг яхши нарсага айланади бу эса унинг ҳалокатидир.

– Дунё динни барпо қилади.

     Бу икки гап ҳам ўз ўрнида тўғридир. Агар дунёга муҳаббат қўйиб унинг учунгина яшаса эртаю кеч унинг ҳаёли билан бўлса, дунё мисоли ўлимтик, талабгори эса итлар кабидир.

Агар дунё охиратга кўприк бўлса, унда у яхшилик, ажр-савобдир.

Қорун биз учун ибрат.

    Мусо алайҳиссаломнинг даврларида жуда катта сармоядор киши бор эди. Унинг исми Қорун бўлиб, унинг ҳазинасини калитларини кўтариш учун бир жамоа одамлар керак бўлар эди. Аллоҳ таоло томонидан унга Мусо алайҳиссалом орқали қандай кўрсатмалар юборилганлигини ( “Қосос” сураси 77-ояти) да (у оятнинг мазмуни Қорунга тегишли) келтириб ўтилди. Қорун Аллоҳ таолонинг бу кўрсатмаларига:  (У:)“Мен унга фақат ўзимиздаги билим сабаблигина эришдим”, – деди. (Қосос) сураси 78-оят. Аслида эса барча нарсани берувчи ягона Аллоҳдир таолодир. Майли у пул бўлсин, майли у ҳашаматли уй бўлсин ҳамма ҳаммасини бергувчиси ягона зотдир.

Мол давлатни барчасини садақа қилиш керак ми?

     Дунё охират учун кўприк бўлиш керак. Яъни: сизга берилган молу давлат билан охиратингизни обод қилинг деган гаплардан демак, молни ҳаммасини эҳсон садақа қилиш керак эканда деб тушунувчилар бор ва ҳолбуки Аллоҳ таоло “… ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин…”- деяпти, кейинги оятда эса “Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (одамларга) эҳсон қил! Ерда бузғунчилик қилишни истама.”- деяпти.

 

Муфтий Муҳаммад Тақий Усмонийнинг:

“Қалбни дунёга боғламанг” китобидан

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум”

ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

Абдуғафур Ниёзқулов таржимаси.