БИЛИМ ЮРТИДА БАДИИЙ АДАБИЁТЛАР ТАҚДИМОТИ

1399

[su_custom_gallery source=”media: 665,666,667,668″ limit=”4″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олаётган талаба ёшларни маънавий-маърифий билимларини ва интелектуал  салоҳиятларини оширишни таъминлаш мақсадида 2017 йилнинг 8 февраль куни билим юртининг маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш залида билим юрти мудири Н.Қодиров билим юртига Ўзбекистон мусулмонлари идораси Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш жамғармаси томонидан берилган бадиий адабиётларни таништириш ва тақдимот маросимларини ўтказиш мақсадида давра суҳбати ташкил этди. Ушбу ўтказилган давра суҳбатида Андижон вилояти Олтинкўл туман бош имом-хатиби М.Тўрақулов иштирок этди.

Тақдимот маросими аввалида билим юрти мудири Н.Қодиров сўз олиб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 12 январь кунги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишини йиғилганларга ўқиб эшиттирди. Н.Қодиров ўз сўзида давом этиб ушбу фармойишни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги диний таълим муассасаларида ҳам ижросини таъминлаш мақсадида ҳозирги кунда ЎМИнинг Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш жамғармаси томонидан барча диний таълим муассасаларнинг Ахборот Ресурс марказлари фондларини бадиий адабиётлар билан бойитилаётганлигини, шу қаторда бизнинг билим юрти Ахборот Ресурс марказимиз ҳам ушбу жамғарма томонидан берилган 259 дона бадиий адабиётлар билан бойитилганлигини айтиб ўтди.

Тақдимот маросими давомида сўз олган М.Тўрақулов ўз нутқларида Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг ушбу фармойишни қабул қилишларидан кўзланган мақсад, ҳозирги кун китобхонлиги, ёшлар ўртасида китоб мутоааси ҳақида гапириб ўтди.

Тақдимот маросимининг асосий қисмида Н.Қодиров йиғилганларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш жамғармаси томонидан берилган бадиий адабиётлар ва ушбу адабиётлар муаллифлари, адабиётларнинг мазмуни бўйича қисқа маълумотлар бериб ўтди.

Саййид Мухйиддин махдум билим юрти ходими

ҚАҲРАМОНЖОН ИСРАИЛОВ