БЕХУДА ИШ

1329

Бугунги кунда эркак ва аёллар хаттоки мактаб ўқувчиларининг ҳам қўлида  телефон бўлиб қолди. Уларнинг аксарияти интернетга уланган. Бу митти матоҳ ёрдамида дунёни кафтида кўргандек кузатиш мумкин. Истаган одам интернетга кира олади. Бироқ шиддат билан ривожланаётган бир пайитда “ўргимчак тўри”даги тузоқлардан  бирига илиниб қолиш хавфи ҳам катта. Шу тариқа ҳар-ҳил маьлумотлар ҳақиқатни  тушунмаган кишини онгини заҳарлайди. Ёшларнинг кўп ҳолларда интернетдан фақат кўнгил очар восита сифатида фойдаланиши ташвишлидир. Улар эзгу мақсадлар қолиб, мусиқа кўчириш, ўйин кўчириш, килиплар ва кинолар кўриш, “йигит ва қиз танишуви” лари билан оввора бўлмоқдалар. Ижтимоий тармоқларда вақтини беҳуда сарфлаш, ҳеч бир фойдасиз суҳбатлар қуриш исрофдан бошқа нарса эмас.

Вақтни исроф қилиш эса динимизда гуноҳ ҳисобланади ва Аллоҳ таоло ўзини каломи Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади. “у исроф қилувчиларни севмайди” (Аъроф сураси 31-оят) – деб огоҳлантирган.

Шунингдек, Имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз с.а.в:  “Беҳуда ишларни тарк этиш киши исломини гўзаллигидандир” дейилган.

 Баъзи бир ижтимоий тармоқларда лоқайдлик, ҳаёсизлик, тубанликни тарғиботига ҳизмат қилмоқда. Ёшлар тафаккурини заифлаштиришга, онгини заҳарлашга қаратилган бузғунчи хабарлар тоборо кенг тарқалмоқда.

Ибни Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: Қиёмат куни то беш нарса хақида сўралмагунча банданинг қадами Робби ҳузурига силжимайди. Умрини нимага сарф қилгани, Ёшлигини нимага кетказгани, молини қаердан касб килгани ва сарфлагани, билганига қандай амал қилгани ҳақида”.  Азизлар хозирги ёшларни  ҳолатига назар соладиган бўлсак фарзандларимизнинг қўлига бадий китобларни беришни ўрнига, қўл телефонларни олиб бериб, ўз фарзандларимизнинг  тарбияси билан шуғулланишнинг ўрнига, фарзандларимизни телефон тарбиясига топшириб қўйябмиз. Уларнинг тарбиясига бефарқ бўлмайлик.

Бўз туманидаги “Юнусобод” масжиди

имом-хатиби У.Усмонов.