Андижон шаҳар “Оқ гўр” жоме масжиди

2073

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоят вакиллиги, Андижон шаҳридаги “Оқ гўр” жоме масжиди тарихига назар ташлайдиган бўлсак, масжид 1899 йилда маҳалла аҳолиси кўмагида ҳашар йўли билан бунёд этилган. Масжид эски “Оқ гўр” қабристони якинида бўлгани учун айни шу ном билан номланган.
Масжид 1992 йил 16-декабрь ойида давлат рўйхатидан ўтказилган. 1998 йилда Андижон вилояти Адлия бошқармаси томонидан қайта рўйхатдан ўтказилган.
Масжидда 310м2 ёпик ёпик айвон ва бир қанча ёрдамчи хоналар курилган. 1991 йилда эса асосий хонақоҳ ва айвон қуриб битказилган.
Масжиднинг умумий ер майдони 1808,11 кв метр, бинолар майдони эса 1021,51 кв метр саҳн кисми 820,54 кв метрни ташкил қилади.
2013-2014 йиллари масжид таҳоратхонаси таъмирга муҳтож бўлиб қолганлиги сабабли таҳоратхона биноси қайта тамирланиб, фойдаланишга топширилган. Ўтган йиллар давомида кичик тамъмирлаш ишлари олиб борилган бўлиб, намозхонларга ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиб берилган.
Масжид манзили: Андижон шаҳар Маориф МФЙ, Н.Ҳакимов кўчаси №37 уй.

Хозирда Валижон домла Сиддиқбоев “Оқ гўр” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.