Андижон шаҳар имом-хатиблари йиғилиши

1128

Жорий йилнинг 18-февраль куни Андижон шаҳридаги “Оқ гўр” жоме масжидида вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Х.Сулаймонов бошчилигида Андижон шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган масжид имом-хатиблари ва ходимлари ҳамда маҳаллий домлалар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Муҳтарам юртбошимизнинг иш услубларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги томонидан вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг иш фаолиятидаги самарадорликни янада оширишлик, ўз вазифасига бўлган масъулиятини янада кучайтиришлик ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва раҳбарият томонидан берилган топшириқларнинг ижросини изчиллик билан ўз вақтида таъминлашлик мақсадида ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллигида ва вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари ташкил қилинган ҲУДУД тизими ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, ҳудуд тизими бўйича имом-хатиблар ва масжид ходимлари ҳамда маҳаллий домлалар томонидан амалга ошириладиган ишлар, вазифалар ҳусусида ҳам бир қатор топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги ходими Н.Қодиров