Андижон масжидларида таровеҳ таровати

1336

Куни кеча юртимизга Муборак Рамазон ойи кириб келди. Ушбу Муборак Рамазон ойини вилоятимизда кўтаринки руҳда ўтказишлик учун бир қатор амалий ишлар амалга оширилди. Бу эса, вилоятимиз аҳолисини эмин-эркин ибодат қилишлик учун қулай шароитларни яратишдан иборатдир. Бунинг мисолида эса Андижон шаҳридаги “Холиқбердибой” жоме масжидини кўришимиз мумкин. Муборак Рамазон ойи муносабати билан қисқа вақт мобайнида олиб борилган таъмирлаш ишлари натижасида ушбу масжидда  янги қиёфа акс этди. Масжид хонақолари ва таҳоратхоналари замонавий кўринишга келтирилди.

Ушбу ўтказилган ишлар эса, масжиднинг файзига янада файз қўшди десак асло муболаға бўлмайди.

Ушбу масжидда таровеҳ намозлари Хатми Қуръонлар ила ўтказилмоқда. Таровеҳ намозининг шукуҳига шукуҳ қўшишлик мақсадида кеча “Холиқбердибой” жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Абдулҳамид Турсунов ва Фатво бўлими мудири Хомиджон Ишматбековлар ташриф буюрдилар.

Таровеҳ намозида меҳмонлар Андижон халқини Муборак Рамазон ойи билан табриклаш асносида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратларининг дуои-саломларини ҳам етказдилар.

Намоздан сўнг эса, юртимизнинг тинчлиги ва осойишталигини Аллоҳ таъолодан сўраб дуои-хайрлар қилинди.

[su_custom_gallery source=”media: 3001,3002,3003,3004,3005″ limit=”5″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги

Ахборот таҳлили ва назорати мутаҳассиси Н.Қодиров