ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ

920

Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади. Бундан ташқари:

– Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;

– Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;

– Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;

– Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;

– Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;

– хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;

– кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунѐқарашини кенгайтиради;

– инсоннинг ўзига ишончини орттиради;

– тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;

– дунѐга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;

– Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади; – Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;

– Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;

– қироат бош оғриғини самарали даволайди…

Жабарали Умаров

Шаҳрихон туман

“Сарой”

жоме масжиди имом-хатиби