“Қадр” сурасининг фазилатлари

78

“Қадр” сурасининг фазилатлари бораси кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган бўлиб, уларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким “Қадр” сурасини ўқиса, Рамазон рўзасини тутган инсонга бериладиган ва “Қадр” кечасини бедор ўтказган инсонга бериладиган савоблар унга ато қилинади», — дедилар.

Бошқа бир ҳадиси шарифларида эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимики 100 маротаба Қадр сурасини ўқиса, Аллоҳ таоло ўзининг исми аъзамини унинг қалбига киргазиб қўяди. Анашу банда хоҳлаган нарсасини сўраса, ҳожатлари рово бўлади», — дедилар.

Кимки жума куни “Қадр” сурасини минг маротаба ўқиса, тушида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмасдан вафот этмайди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига:

  • Сизлар билан Иблис алайҳи лаънани ўртасига тўсиқ қилинишлигини хохлайсизларми?, худди Яъжуж ва Маъжужларга тўсиқ қилгани каби, — дедилар. Саҳобаи киромлар:
  • Ҳа. Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар.
  • Ундай бўлса қуёш ботгандан кейин ва субҳдан кейин, намозга туришдан олдин уч маротаба: “Иннаа анзалнаҳу фи лайлатил қадр” ни ўқинглар! ва “Я Аллоҳ, Я Соҳибал қудроти. Фарриж ъанни ҳаммии ва каробии денглар”, — дедилар. (Ҳазинатул асрор китобидан таржима қилинди).

Шунинг учун бу сураи каримани ҳам алоҳида ихлоси муҳаббат билан ўқиб, фазилатларига эга бўлмоқликни насиб қилсин.

Акмалжон домла  Қурбонов

Олтинкўл туман “Оқ масжид” жоме

масжиди имом-хатиби