Жиноятчиликни олдини олиш чора тадбирлари

1171

Жорий йилнинг 16-март куни Андижон вилояти Мудофа ишлари бошқариасида муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ёшлар иштирокида маънавий ва маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Муҳаммад Исҳоқ домла Мўминов иштирок этиб, “Муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётганлар орасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш ва суюқасд қилиш ҳолатларини олдини олиш” мавзусида Қуръони карим оятлари, Ҳадиси шарифлар ҳамда ҳаётий мисоллар асосида маъруза қилиб, мавзуни кенг ёритиб берди.
Мавзу юзасидан тингловчилар томонидан берилган саволларга мутаҳассис томонидан батафсил жавоблар берилди.

ЎМИнинг Андижон вилояти вакиллиги ходими Н.Қодиров