Жаннатга кирмайди . . .

1636

Мусулмон инсоннинг олий фазилатларидан бири – қариндошлар билан алоқани мустахкамлашидир. Чунки Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламга саҳобалар қариндошларидан шикоят қилишганида, у зот: “Улар ёмонлик қилишса ҳам, сизлар яхшилик қилаверинг”-деб буюрганлар.
Қурони каримда: “Эй одамлар! Сизларни бир жон (одам ) дан яратган ва ундан жуфти (хавво) ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббиларингдан қўрқинглар! Шунингдек, ўрталарингдаги ўзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва қариндошлар (алоқани узиш) дан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб турувчидир”. (Нисо сураси 1-оят).
Ҳадиси шарифда қариндошлардан алоқани узганлар жаннатга кирмаслиги айтилган. Жумладан, бир ҳадисда Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Қариндошлардан алоқани узган одам жаннатга кирмайди. Силаи раҳм доимий борди-келди эмас, балки узоқлашиб кетган қариндошнинг ҳолидан хабар олишдир” (Бухорий ва Муслим ривояти). Ушбу оят ва ҳадисларни тушунган ҳолда мусулмон одам яхшиликни биринчи бўлиб қариндошлардан бошлайди. Қолаверса қариндошга яхшилик қилиб улар билан алоқани мустаҳкамлаган инсонни ризқи кенг, умри узун бўлиши ҳақида ҳадислар бор.
Илоҳим инсонлар орасида қариндошлик ришталар узулмасин.

Миркомил домла Ботиров,
Булоқбоши тумани бош имом-хатиби