Бугунги кунда имом-хатиблар томонидан аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида жуда кўплаб маънавий-маърифий учрашувлар, тадбирлар ўтказилмоқда.
Ўтказилаётган тадбирларда имом-хатиблар томонидан қилинаётган маърузаларида уларнинг дунё қараши, кенг фикрлилиги алоҳида аҳамият касб этади. Имом-хатибларнинг дунё қарашини янада кенгайтириш, уларнинг қилаётган маърузаларининг таъсирчанлигини ошириш, буюк сиймоларимиз қолдириб кетган бой маънавий меърослардан баҳраманд бўлишлик мақсадида жорий йилнинг 21-февраль куни Андижон шаҳридаги “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” номидаги вилоят ахборот кутубхона марказига Избоскан, Олтинкўл ва Пахтаобод туманларида фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар учун тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида кутубхона ходимлари томонидан Мамлакатимизда замонавий кутубхоналар, ахборот ресурс марказлари фаолиятини ташкил этиш ва янада ривожлантиришга қаратилаётган эътибор билан имом-хатиблар таништирилди.
Шунингдек, имом-хатибларга кутубхона фаолияти, у ерда сақланаётган адабиётлар, кутубхона томонидан ўрнатилган ҳамкорликлар тўғрисида мутаҳассислар томонидан кенг маълумотлар бериб ўтилди.
Тадбир сўнгида ахборот-кутубхонада фаолият кўрсатаётган ходимларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди тўғрисида, фонд томонидан амалга оширилаётган саховат ва хайрли тадбирлари тўғрисида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
ЎМИнинг Андижон вилоят вакиллиги
ходими Қ.Бегматов