Юртимизда ёшларга жуда катта эътибор берилмоқда. Уларни юксак салоҳиятли этиб тарбиялашда барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Бундан эса келажагимиз эгаси бўлган ёшлар унумли фойдаланишлари керак. Уларни эса ҳам маънан, ҳам жисмонан баркамол қилиб тарбиялаш барчанинг бирдай вазифаси ва масъулияти ҳисобланади. Бу борада эса вилоятимизда фаолият кўрсатаётган барча соҳа вакиллари ҳамжиҳатликда фаолият олиб бормоқдалар. Жумладан, бугун Хонобод шаҳрида Хонобод шаҳар прокуратураси томонидан Прокурор ва ёшлар учрашуви ўтказилди. Ушбу маънавий тадбирда вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов ҳам қатнашиб, Ислом маърифат дини эканлиги, Ёшлар тарбиясида Исломнинг ўрни, Ёшларни турли ҳил иллатлардан асрашлик каби масалаларни илмий асосланган ҳолда ёритиб берди.
Тадбир давомида вилоят бош имом-хатиби ёшларнинг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб бердилар.
Вакиллик ходими Н.Қодиров