Ёш оилаларни мустақиллигини эътироф этайлик

1419

Ҳасан Басрий(р.а.) Пайгамбаримиз (с.а.в.)дан ривоят қиладилар:”Хотинларингиз билан яхши муомилада бўлинглар.Чунки улар сизларнинг олдингизда ёрдамчи ,нафслари учун ҳеч нарсага молик эмаслар.Улар сизлар учун Аллоҳнинг омонатидир,унга зулм қилманглар”деганлар.
Ҳозирги вақтда инсонларнинг ҳою ҳавасга берилиб кетиши ва эрларнинг аёллари олдидаги вазифаларини билмаслиги ёки билиб туриб бажармаслиги,қолаверса эрнинг уйига келин бўлиб тушган аёлни оилада етишмовчиликлар оқибатида келиб чиқадиган кўнгилсизликларда яккаланиши ҳамда келин тушган уйдагилар ҳаммаси бир тамон бўлиб,айбни бегона уйдан келган ҳимояси йўқ ожиза бир келинга ағдариб,аламини арзимаган нарсаларни баҳона қилиб,шу келиндан олиниши кўпайиб кетди ва охир оқибат ёш оилалар ажрашиб кетаётгани бутун ҳамжамиятни ташвишга солмоқда.
Айниқса қайнона,қайнсингил,қайнопалар бир тамон бўлиб,ўз уйида бошқа бир уйдан яқиндагина келин бўлиб келган нозиккина ёш қизга кетма-кет жисмоний меҳнатларни қалаштириб ташлаши,унинг меҳнатидан айб қидириши ,устига устак маънавий камситиш каби руҳий зарбалар берилиши ёш оилаларни бузилиб кетиши билан якун топмоқда.Бегона уйда келинни боглаб турадиган биргина куёв бола ҳам ўз яқинлари тамонга ўтиб олиб келинни айбдор қилиб,уни ҳафа қилиши , энди келин учун бу қаттиқ азоб бўлади. Бу уйда ушлаб турган охирги умидлари ҳам йўққа чиққан келин уйдагиларини эслаб,согиниб уйига бориб келиш учун руҳсат сўрайди,лекин баъзи бир куёв тамондагилар руҳсат бермаслиги зулм устига зулм бўлади. Бу зулм ва хақоратларга чидай олмаган келин уйига ҳимоя излаб боради.Шунинг билан энди келин ҳақиқий айбдорга айланади.
Қайнона эса ўғлини энаси ўпмаган қизга тезда уйлантириб қўйиш учун яна ҳаракат бошлаган,қайнота гўёки йўқ,куёв ҳам хотиржам иккинчи қизга уйланишга рози бўлиб,бир қизни бахтига зомин бўлиб,яна иккинчи қизни ҳам бахтсиз қилиш арафасида юрибди.Шу ерда беиҳтиёр бир савол туғилади:
Ким ўзи булар? Ёш бир оила аҳмоқ шахсларнинг таъсири билан бузилиб кетаверадими? Ёш оилаларни наҳотки оила тўғрисидаги қонундан ташқари бўлган учинчи-тўртинчи шахсларнинг аҳмақона ҳою ҳаваслари,аралашуви натижасида бузилиб кетаётганини олдида биз ожизмиз? Наҳотки ёш оилаларни учинчи-тўртинчи шахсларни ҳамласидан сақлаб қололмасак,бунинг муолажаси йўқми ?
Ахир ёш оилаларни бузилиб кетиши асосан,келин – куёв эмас,балки ёш оиладан ташқари бўлган учинчи ва тўртинчи шахслар(куёвнинг қариндошлари) ташаббуси ва фаол ҳаракатлари ҳамда аралашувлари билан содир этилмоқдаку.
Асли давлат ва шаръий тамонидан келин ва куёв ўртасида никоҳ қилиниб ёш оила дунёга келтирилади.
Лекин тўйдан сўнг бу ёш оилага ёрдам бериб уни мустаҳкамлаш ўрнига,уни парчалаб ташлаш учун асосан куёвнинг энг яқин одамлари тамонидан ўринсиз аралашуви натижасидаги жанжаллар сабаб бўлмоқдаку.Бу жанжалларнинг қурбони келин ва унинг шу оилада орттирган фарзандлари бўлиб қолмоқда.
Бу муаммонинг албатта муолажаси бор. Бунинг учун куёв ва келин билан биргаликда яшаётган,барча катта оила аъзолари яқиндагина дунёга келган ёш оиланинг мустақиллигини эътироф этишлари керак,уларнинг оилавий ички ишларига аралашиш ҳам шаръан,ҳам давлат қонунлари бўйича ҳам мумкин эмаслигини билишлари керак бўлади. Катта оила ичида янги бир ёш оила дунёга келар экан,демак бу ёш оила энди, алоҳида мустақил оила сифатида эътироф этилиши ,бу оилани мустаҳкам бўлиб яшаб кетишига замин яратади экан. Эндигина дунёга келган ёш оиладан таъма қилиш , ундан умидвор бўлиш ,унга нисбатан зулмдир.Бу эса ҳаётий тажрибага эга бўлган катта оилалар учун уят бўлади. Шунинг учун ҳар биримиз янги ёш оилаларни бузилиб кетишига бефарқ бўлмайлик.Ёш оилаларни мустақиллигини тан олиб,уларга ёрдам берайлик.Ёш оилаларни ажримларини олдини олайлик.

Далварзин жомеъ масжиди имом-хатиби: И.Ортиқов.