Йиллик сариҳисоб – келажак самараси

992

[su_custom_gallery source=”media: 496,497,498,499,500,501,502,503,505,506,507″ limit=”11″ link=”lightbox” width=”200″ height=”150″ title=”never”]

2017 йил 17 январь куни ЎМИ Андижон вилоят вакиллигининг Мажлислар залида 2016 йил – “Соғлом она ва бола йили” якунларига бағишланган вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг умумий йиғилиш ўтказилди.

Унда вилоят бош имом-хатиби Нуриддин ҳожи Холиқназаров вакиллик ва вилоятидаги имом-хатиблар томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан йиллик ҳисобот берди.

Йиғилишда ЎМИ Масжидлар бўлими мудири М.Қаюмов иштирок этиб, 2016 йил – “Соғлом она ва бола йили”да Андижон вилоятида диний жабҳада эришилган ютуқлар ва 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширилиши лозим бўлган масалалар юзасидан ЎМИ Раҳбарияти топшириқларини имом-хатибларга етказди.

Йиғилиш сўнгида 2016 йилда фаол ва самарали меҳнат қилган бир гуруҳ имом-хатибларга ЎМИ Андижон вилоят вакиллиги фахрий ёрлиқлари ва Андижон вилоят вакиллиги касаба уюшмаси қўмитаси эсдалик совғалари берилди.

  1. Андижон шаҳар бош имом-хатиби Сидиқбоев Валижон Қозоқбоевич “Йилнинг энг яхши бош имом-хатиби”;
  2. Хўжаобод тумани бош имом-хатиби Косимов Махсудали Мухаммадрахимович “Йилнинг энг фаол бош имом-хатиби”;
  3. Хонобод шаҳридаги “Абдулҳамид қори” жоме имом-хатиби Хошимжонов Ойбек Хошимжонович “Йилнинг энг фидоий имом-хатиби”;
  4. Олтинкўл туманидаги “Оқ масжид” жоме имом-хатиби Қурбонов Акмалжон Комилбекович “Интернет тармоғида Йилнинг энг фаол имом-хатиби”;
  5. Андижон шаҳридаги “Абу Ҳурайра” жоме имом-хатиби Мусабоев Шаробиддин Мирзаевич “Матбуотда чиқишлар йўналишида Йилнинг энг фаол имом-хатиби”;
  6. Андижон шаҳридаги “Имоми Аъзам” жоме имом-хатиби Жўрабоев Ҳабибулло Абдиғопорович “Йилнинг энг фаол Маънавий-маърифий тарғиботчи имом-хатиби”;
  7. Қорасув шаҳридаги “Юнусали охунд” жоме имом-хатиби Бегмирзаев Акрамжон Жакбаралиевич “Йилнинг энг фаол Маънавий-маърифий тарғиботчи имом-хатиби”;
  8. Улуғнор туманидаги “Овулмат” масжиди имом-хатиби Холматов Ашурали Режабович  “Йилнинг энг обод масжиди имом-хатиби”;
  9. Андижон шаҳридаги “Пистамозор” жоме масжиди имом-хатиби Сулаймонов Хайрулло Қудратиллаевич “Ташкилий ишларда йилнинг энг фаол имом-хатиби”;
  10. Хўжаобод туманидаги “Етти чинор” жоме масжиди мутаваллиси Турғунов Алишер Имомназарович “Йилнинг энг яхши мутаваллиси” йўналишлари бўйича тақдирландилар.

Шунингдек, “Мовароуннаҳр” нашриёти томонидан қуйидаги имом-хатиблар 2016 йилда “Ҳидоят” журнали ва “Ислом нури” газеталарига обуна ишларида фаол иштирок этгани учун

  1. ЎМИ Андижон вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби – Холиқназаров Нуриддин;
  2. Асака тумани бош имом-хатиби – Парпиев Шахобиддин;
  3. Қўрғонтепа тумани бош имом-хатиби – Темиров Даврондек;
  4. Хонобод шаҳар бош имом-хатиби- Рахимов Мансуржон.
  5. Пахтаобод тумани бош имом-хатиби – Усмонов Абдуманнон;
  6. Қорасув шаҳар бош имом-хатиби – Бегмирзаев Акрамжон;
  7. Улуғнор тумани бош имом-хатиби – Сайдалиев Бахтиёр;
  8. Бўз тумани бош имом-хатиби – Тожибоев Абдулаҳад;
  9. Андижон шаҳридаги “Хонақо” жоме имом-хатиби – Шокиров Салимжон;
  10. Шаҳрихон тумани “Муҳаммад Розиқбой” жоме масжиди имом-хатиби – Каримов Олимжон;
  11. Шаҳрихон тумани “Якка тут” масжиди имом-хатиби – Умаров Муҳаммаджонларга “Мовароуннаҳр” нашриёти фахрий ёрлиқлари ва “Мовароуннаҳр” нашриёти эсдалик совғалари берилди.

Холиқов Мухаммадамин тайёрлади