Жорий йилнинг 17-декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллигида вилоят бош имом-хатиби М.Алимов бошчилигида вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар иштирокида йиллик сарҳисоб йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ў.Ҳасанбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мутахассиси М.Камоловлар иштирок этди.
Йиғилиш давомида нотиқлар томонидан вилоятда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар батафсил таҳлил қилинди.
Шунингдек, имом-хатибларга фаолият самарадорлигини ошириш, ёшлар билан ишлаш, интернет ва ижтимоий тармоқларда фаоллик кўрсатиш, аҳолига маърифий-Исломни кенг етказишликда фидоийлик билан хизмат қилишлик каби бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан нашр қилинаётган “Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газеталарига аҳолини обуна қилишликда фаоллик кўрсатган бир қатор имом-хатибларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги “Шамсуддинхон Бобохонов” НМИУ томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди.
Вакиллик ходими Б.Яқубов