Янги оилалар билан суҳбат

1131

Кейинги асрларда оила масаласи бутан дунёдаги катта муаммоларнинг бири бўлиб қолди. Бу муаммо бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Бироқ юртимизда оилани тиклаш бўйича қатор тадбирлар жорий қилмоқда. Шу йил Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. Бу эса оилани давлат умумхалқ эътиборидаги салмоғи юқорилигига далилдир.
Шунча чора-тадбирлар йўлга қўйилишига қарамасдан оила бузилиш ҳолатлари ҳамон давом этмоқда. Бироқ натижалар ҳам йўқ деб бўлмайди. Ҳар ҳолда бутун масъул шахслар қўл қовуштириб ўтиришмаяптилар. Хусусан туманимиз имолари ҳам доимий равишда дарз кетаётган оилалар билан тушунтириш ишлари олиб бормоқдалар. Шунингдек оила маркази билан ҳам мунтазам равишда мулоқотда бўлмоқдалар.
“Икром ҳожи” жоме масжиди имом хатиб Ҳусанбой Сотволдиев оила масалалри бўйича фаол ходимлримиздан биридир. Яқинда оила марказида бўлиб янги турмуш қураётган йигит ва қизларга оила ҳақида, эр ва хотиннинг оиладаги бурч ва ҳуқуқлари ҳақида чиройли тарзда тушунчалар берди. Уларни келажакда барчага намуна бўлиши кераклиги, улардан бутун халқимиз, жамиятимиз умидвор эканлиги ҳақида тушунтирди.
Шунингдек йигит ва қизларнинг оила ҳақидаги саволларига чиройли тарзда жавоб берди.

Асака туман имом хатиблигининг ахборот бўлими