“Янги оила келажак пойдевори”.

708

Оила муқаддас даргох уни асраб авайлашлик  барчамизни бурчимиз..

Аввало, бугунги  кунда  никох тузишга доир диний маросимларни амалга ошириш масаласида қонунчиликда бир қатор янги ҳуқуқий меъёрлар киритилганидан хабардор бўлиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси   2013 йил 30 апрелдаги  “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги”ги қонунга амал қилинмоқда.Барча янги оила қурувчи келин  куёвларимиз масжидларга келиб ,никох ўқитиб кетишмоқда.Иш тажрибаларимиздан  келиб чиқиб биз янги оила қурувчиларга  “Келин  куёвларга  10 ўгит “ деб номланган  қўлланмани бермоқдамиз .Бу барчага  маъқул келмоқда.Ён атрофимиздаги туманлардан ҳам келишиб  намуналар олиб кетишмоқда.Мисол учун Мархамат.Жалақудуқ туман масжидларидан келишиб намуналар олиб кетишди. Ушбу ўгитларни сиз азизларга ҳам тақдим этмоқчимиз.

                      Куёвларга    ўн   ўгит

  • Уйдан чиқаётганингизда аёлингиз билан хайрлашинг .Унинг  кўнглини хуш  тутинг.
  • Аёлингизни  кўзини  тўрт қилиб куттирмай вақтида  ишдан қайтинг.
  • Аёлингиз  камчиликларини  бошқаларга  айтманг.унинг яхши  томонларини айтинг.  
  • Ишингиздаги  муоммоларни   уйга  айтиб  келманг,уйда хурсанчилик  хукум  сурсин.

  Инсофли бўлинг, Кучи  етмайдиган ишларни  аёлингиздан кутманг.Зарур бўлса унга кўмаклашинг.

Кутилмаган  совғалар  бериб, кўнглини   олишни билинг.     

  • Уйга салом бериб,табассум билан келинг.оила аъзоларингиз келганингиздан севинсин. 

8) Оилангизни пулсиз қолдирманг, уларни бировларга  мухтож               қилманг.

     9)Ташқарида еб ичганингиздан  уйингизга ҳам олиб  келинг.

    10)Уйланиш муккасидан кетиш дегани эмас,Дин,Ватан,Халқ  ва

инсонийлик  йўлида меҳнат  қилишни унутманг.  .

                        Келинларга   ўн   ўгит.

      1)Эрингизга  ёқадиган исм ва  сифатлар билан  мурожат қилинг.     

      2)У яхши кўрадиган  таомларни ширин қилиб пиширинг,у уйини   соғинсин.

       3)Эрингиз  уйдан  чиқаётганда уни  кузатиб  қўйинг.,кечқурун ишдан      қайтаётганида  эса  очиқ  юз   билан  кутуб олинг.      

       4)Эрингизга  гўзал кўринишга  ҳаракат қилинг. .

5)Эрингизга  доимо ташаккур айтишни  унутманг,кучи етмайдиган  ишларга ундаманг,бошқаларга  шикоят  қилманг..

     6)Камхаражат бўлинг,исрофгар  бўлманг.Оғир дамларда ҳам эрингизга қарши  бош  кўтарманг.

         7)Эрингизнинг қариндошларига ва яқинларига яхши  муомалада   

        бўлинг.

        8)Сиздан  доимо муаттар  ҳид таралсин.

9)Қайнонангизни тажрибали она сифатида кўриб хурмат  қилинг.

           Эрингизни   сизга нисбатан  меҳри ошсин .              

ф      10)Фарзандларингизни одоб-  ахлоқли  қилиб  вояга етказинг.бошқалар  ҳам сизни яхши   инсон  сифатида  тилга  олсин.

Ушбу  ўгитлар  сизу бизларга  ҳаёт давомида  асқотади

Янги  оила  қураётган  келин куёвларимизга  маслахатимиз ..Масжидда  сиздан  хеч  нарса сўралмайди  балки сизга  фойдали маслахатлар берилади.                 

 Барчамиз   биргаликда  янги  оилаларни  мустахкам ,бахтли,тахтли,саодатли оила  бўлишига  ўз  хиссамизни  қўшайлик.

Нурилло   Бойматов

Андижон туман

“Файзибой  хожи” 

 жоме  масжиди   имом- хатиби